Заголовок страницы

  • Бўлим ҳақида

  • Иш режа

  • Тадбирлар

  • Боғланиш

Бўлимнинг асосий вазифалари:
– хотин-қизларнинг оиладаги, маҳалла ва меҳнат жамоаларидаги, давлат ва жамоат бошқаруви соҳасидаги ролини кучайтириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни амалга оширади;
– хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида сиёсий партияларнинг «Аёллар қаноти» билан ҳамкорликда тегишли чора-тадбирларни олиб боради;
– давлат бошқаруви ва жамоатчилик фаолиятининг турли даражалари учун аёл кадрлар тўғрисида маълумотлар базасини (амалдаги ва захирага олинган кадрлар бўйича) шакллантиради, ҳудудий хотин-қизлар Қўмиталари раислари лавозими учун кадрлар танлаш ишларини ташкил этади, уларнинг касбий малакаси оширилишини таъминлайди;
– касаба уюшмалари ташкилотлари билан ҳамкорликда хотин-қизлар учун янги иш ўринларини ташкил этиш, норасмий бандликни бартараф этиш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, жамоа-шартномавий муносабатлар асосида ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ишларини ташкил этади;
– тижорат банклари билан биргаликда хотин-қизлар учун имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этади;
– касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни битирувчи қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан «коллеж-маҳалла-хотин-қизлар Қўмитаси» тизимини йўлга қўяди, битирувчи қизларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича турли танловлар ўтказилишини таъминлайди;
– Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун ўтказиладиган танловнинг туман (шаҳар) босқичида қизларнинг кенг жалб этилишини таъминлайди, танловнинг вилоят ва республика босқичлари юқори савияда ўтказилишини ташкил этади, Республика комиссияси фаолияти учун зарур шароитларни яратади;
– Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган иқтидорли қизлар  фаолиятини доимий равишда мониторинг қилиб боради, уларнинг салоҳиятини янада оширишга кўмаклашади, турли лавозимларга тавсия этади;
– хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан қонунчиликка тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
– давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг хотин-қизлар масалаларига доир қарорларини ишлаб чиқишда ўрнатилган тартибда фаол иштирок этади;
– ҳудудий хотин-қизлар Қўмиталари томонидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил этиш асосида аёлларнинг жамиятдаги мавқеини яхшилаш, ижтимоий муаммоларини ҳал этишга қаратилган тадбирларни амалга оширади;
– жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатларини қабул қилади ва ўрганади, ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этади;
– Қўмита тизимида самарали меҳнат қилаётган мутахассисларни Давлат мукофотларига тавсия этиш бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлайди ҳамда Қўмита раисига тақдим этади;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ҳудудий хотин-қизлар Қўмиталари раислари малакасини ошириш бўйича ўқув ташкил этади, мазкур академияда таҳсил олиш учун хотин-қизларни тавсия этиш бўйича Қўмита раисига таклифлар киритади;
– Қўмита Конференциялари, Бошқаруви йиғилишларини ташкил этади, йиғилиш баёнларини тайёрлайди ва расмийлаштиради, белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиб боради;
– хотин-қизлар Қўмитаси бошланғич ташкилотлари иш фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширади, улар ўртасида тажриба алмашиш бўйича семинарлар ташкил этади;
– халқаро ва миллий қонунчиликда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро хужжатлар, стандартлар ва талабларнинг жорий этилиши, БМТ томонидан берилган тавсиялар асосида тасдиқланган Миллий ҳаракат режалари ва дастурлари ижроси устидан мониторинг олиб боради, халқаро ташкилотлар ҳамкорлигидаги грант ва лойиҳаларнинг ижроси таъминланишини назорат қилади;
– хотин-қизлар Қўмиталари муассислигида нашр этилаётган оммавий ахборот воситалари фаолиятини ўрганиб боради ва уларни мазмунан бойитиш бўйича таклифлар киритади.
Раис ўринбосари – бўлим бошлиғи ўз фаолиятида Қўмита раисига бўйсунади, Қўмитанинг барча бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради.
 хотин-қизларнинг оиладаги, давлат ва жамоат қурилиши соҳасидаги, маҳаллалардаги, меҳнат жамоаларидаги ролини кучайтиришда давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича Қўмита олдига қўйилган вазифаларни бажарилишини таъминлайди;
– хотин-қизлар учун янги иш ўринларини ташкил этиш, хотин­- қизларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш (айниқса қишлоқ жойларда), уларнинг корхоналардаги, муассасалар ва ташкилотлардаги ижтимоий ҳимояланганлик даражасини кўтариш, уларга кредитлар ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, жойларда бу борада олиб борилаётган ишлар устидан назорат ўрнатади;
– халқаро ва миллий қонунчиликда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро стандартлар ва талабларнинг жорий этилиши, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти  томонидан берилган  тавсиялар асосида тасдиқланган Миллий ҳаракат режалари ва дастурлари ижроси устидан мониторинг ўтказади;
– давлат бошқаруви ва жамоатчилик фаолиятининг турли даражалари учун аёл кадрлар тўғрисида маълумотлар банкини (амалдаги ва заҳирага киритилган кадрлар бўйича) шакллантиради;
– ҳудудий хотин-қизлар қўмиталари раислиги лавозими учун кадрлар танлаш ишларини ташкил этади, мазкур лавозимлар учун кадрлар заҳирасини шакллантиради, уларнинг касбий малакасини оширилишини таъминлайди;
– хотин-қизларнинг ижтимоий ва касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, касбий маҳоратини шакллантириш масалаларига доир тадбирлар, конференциялар, семинарлар ташкил этади;
– ҳудудий хотин-қизлар қўмиталарининг давлат ва жамоатчилик ташкилотлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлайди;
– бошланғич ташкилотлар фаолиятини изчиллаштиради;
– Зулфия номидаги давлат мукофоти Республика комиссиясининг самарали фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратади;
– Хотин-қизлар қўмитаси тизимида самарали меҳнат қилаётган кадрларни Давлат мукофотларига тавсия этилишини таъминлайди;
– жойларда вазиятларни таҳлил этиш ва шу асосда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини яхшилаш, ижтимоий муаммоларини ҳал этишга қаратилган тадбирларни ўтказади ва мувофиқлаштиради;
– Хотин-қизлар қўмитаси Конференциялари, Бошқарув йиғилишлари баёнлари, Раёсат қарорлари, Давлат дастурлари, ПФ-3434 сонли Фармон, Доимий ишлайдиган комиссия йиғилиши баёнлари, Хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорлик режаларида белгиланган вазифалар ижросини назорат қилади;
– фуқароларнинг мурожаатларини (оғзаки) қабул қилади.
Бош мутахассис ўз фаолиятида Қўмита раиси ўринбосари, яъни Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва меҳнат фаоллигини ошириш масалалари бўйича бўлим бошлиғига бўйсунади.
– хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий-хуқуқий маданиятини шакллантириш, демократик ва фуқаролик жамияти афзалликларини татбиқ этиш борасида давлат ва жамоат  ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлайди, шу йўналишда тадбирлар ўтказади;
– Қўмитас тизимидаги раҳбар ва мутахассислар ҳамда заҳира кадрларнинг билим ва малакасини замон талаблари даражасида ўстириш мақсадида ўқувлар ташкил этади;
– хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларнинг иқтисодий билимларини ошириш ҳамда ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, фермер хўжаликларида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш борасидаги дастурлар ва режаларнинг бажарилиши юзасидан тегишли вазирликлар, идора, ташкилотлар билан ҳамкорлик фаолиятини олиб боради;
– Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказиладиган танловлар даврида Республика комиссияси фаолияти учун етарли шароитларни яратади, комиссия ишига кўмаклашади;
– Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини мониторинг қилади;
– Хотин-қизлар қўмитаси Конференцияси, Бошқарув йиғилишлари баёнлари, Раёсат қарорлари, Давлат дастурлари, ПФ-3434 сонли Фармон, Доимий ишлайдиган комиссиянинг баёнлари, Хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорлик режалари ижроси бўйича ишларни ташкил этади, ҳужжатларни расмийлаштиради ва умумий мониторингини олиб боради;
– фуқаролар мурожаатлари (ариза ва шикоятлар) билан ишлайди.
Етакчи мутахассис ўз фаолиятида Қўмита раиси ўринбосари, яъни Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва меҳнат фаоллигини ошириш масалалари бўйича бўлим бошлиғига бўйсунади.
 – Истеъдодли ёш қизларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорлик тадбирларини ўтказади;
– Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодлар тайёрлаш тизимини мустаҳкамлаш мақсадида шакллантирилган иқтидорли қизлар заҳираларини янгилаб боради;
– Зулфия номидаги давлат мукофоти Республика комиссиясининг фаолият юритиши учун шарт-шароит яратишга кўмаклашади ва комиссия фаолиятга оид ҳужжатларни расмийлаштиради;
– Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари фаолияти юзасидан мониторинг юритади, уларнинг ижоди ва фаолиятини тарғиб этиш борасида тадбирлар ўтказади;
– Хотин-қизлар қўмиталари муассислигида нашр этилаётган оммавий ахборот воситалари фаолиятини ўрганиб боради ва уларни мазмунан бойитиш бўйича таклифлар киритади;
– Хотин-қизлар қўмитаси Конференцияси, Бошқарув йиғилишлари баёнлари, Раёсат қарорлари, Давлат дастурлари, ПФ-3434 сонли Фармон, Доимий ишлайдиган комиссиянинг баёнлари, Хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорлик режалари ижроси бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришга ва мониторинг юритишга кўмаклашади;
– Фуқаролар мурожаатлари (ариза ва шикоятлар) билан ишлайди.
1- тоифали мутахассис ўз фаолиятида Қўмита раиси ўринбосари, яъни Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва меҳнат фаоллигини ошириш масалалари бўйича бўлим бошлиғига бўйсунади;
– истеъдодли ёш қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирларни самарали ташкил этишда ҳамкорлар ва ҳомийларни жалб этишга кўмаклашади;
– хотин-қизлар бандлиги, уларнинг иқтисодий билимарини ошириш ва меҳнат ҳуқуқлари муҳофазаси борасида, шунингдек, иш билан таъминлаш ҳудудий дастурлари ижроси ҳамда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни ўрганади ва мониторингини олиб боради, аниқланган камчиликлар юзасидан раҳбариятга таклифлар киритади;
– Хотин-қизлар қўмитаси тизимида ишлаётган ва Қўмита тизими учун заҳирага олинган давлат бошқаруви ҳамда жамоат тизимида раҳбар лавозимларда меҳнат қилаётган кадрларнинг билимини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясида таҳсил олган хотин-қизларнинг кейинги меҳнат фаолиятлари юзасидан мониторинг олиб боради;
– Хотин-қизлар қўмитаси тизимида самарали меҳнат қилаётган кадрларни Давлат мукофотларига тавсия этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва ҳужжатларни расмийлаштиради;
– Зулфия номидаги давлат мукофоти Республика комиссияси фаолиятига оид ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашади;
– Хотин-қизлар қўмитаси Конференцияси, Бошқарув йиғилишлари баёнлари, Раёсат қарорлари, Давлат дастурлари, ПФ-3434 сонли Фармон, Доимий ишлайдиган комиссиянинг баёнлари, Хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорлик режалари ижроси бўйича ҳудудларда амалга оширилган ишлар мониторингига кўмаклашади, тегишли масалалар юзасидан Бошқарув ва Раёсат қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди;
– фуқаролар мурожаатлари (ариза ва шикоятлар) билан ишлайди.