Заголовок страницы

  • Бўлим ҳақида

  • Иш режа

  • Тадбирлар

  • Боғланиш

Бўлимнинг асосий вазифалари:
– хотин-қизларнинг  билим даражаси, уларнинг интеллектуал имкониятларини ошириш ва ривожлантириш бўйича дастурларни амалга татбиқ этади;
– оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила маънавияти ва маданиятини шакллантириш, хотин-қизларни, айниқса, ёшларни «оммавий маданият» ва бошқа турдаги маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш юзасидан тегишли тадбирларни белгилайди ва ижросини таъминлайди;
– тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда маҳаллалардаги диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш ишларига кўмаклашади, хотин-қизларни ва вояга етмаганларни ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, ахлоқсизлик каби салбий иллатлардан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
– диний экстремизм, террроризм, ақидапарастлик ва миссионерлик каби бузғунчи ғоялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида тегишли ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижросини таъминлайди;
– ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий, ҳуқуқий тарбияни ташкил этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқади ва ҳаётга татбиқ этади;
– «Олима», «Фахрий аёллар» уюшмалари, «Оила» илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда оилаларда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни қарор топтириш юзасидан турли услубий қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқади ва амалиётга тадбиқ этади.
Раис ўринбосари – бўлим бошлиғи ўз фаолиятида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раисига бўйсунади, барча масалалар бўйича Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва меҳнат фаоллигини ошириш масалалари бўйича раис ўринбосари билан келишган ҳолда иш юритади.
– оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила маънавияти ва маданиятини шакллантириш, хотин-қизларнинг илмий-ижодий фаоллигини ошириш, замон талабларига мос ҳолда илм-фан чўққиларини эгаллаши учун яратилган имкониятларини кенгайтириш мақсадида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўмита олдига қўйилган вазифаларни амалга оширади;
– Ўзбекистон “Олима” уюшмаси билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг илмий салоҳияти ва даражасини оширишга қаратилган давлат ва нодавлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
– Республика “Оила” илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда оилаларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, ёш оилалар мустаҳкамлиги ва фаровонлигини ошириш, оилада фарзанд, қизбола  тарбияси, оила ажримларининг олдини олиш ва нотинч оилалар билан ишлаш, хотин-қизлар ва ёшлар ўртаисда турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади  ва амалга оширилишини таъминлайди;
– ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, вояга етмаганлар билан ишлаш йўналишида аниқ вазифалар ишлаб чиқади ҳамда амалга ошрилишини таъминлайди;
– манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Хотин-қизлар ва ёшларни, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга доир ишларни амалга оширади;
– хотин-қизлар орасида диний экстремизм, терроризм, ақидапарастлик, миссионерлик каби бузғунчи ғояларининг олдини олиш мақсадида ҳамкор ва масъул ташкилотлар билан чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;
– тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда хотин-қизларни салбий ҳолатлар – жиноятчилик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, фоҳишабозлик, аҳлоқсизлик каби иллатлардан асраб қолиш ва бу иллатларга қарши кураш олиб боришга қаратилган ишларни амалга оширади;
– фуқароларнинг мурожаатларини (оғзаки) қабул қилади.
Бош мутахассис ўз фаолиятида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раис ўринбосари, яъни Хотин-қизларнинг таълими (шу жумладан диний) ва маданий даражасини ошириш масалалари бўйича бўлими бошлиғига бўйсунади.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги ПФ-3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида – хотин-қизлар орасида миллий, диний-маънавий қадриятларни замон талаблари асосида амалга ошириш учун фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, жойлардаги хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари ва қўмиталари орқали кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради;
– хотин-қизларда диний экстремизм, терроризм, ақидапарастлик, миссионерлик ва фундаментализм ғояларига қарши мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш мақсадида уларни антиэкстремистик ҳаракатлар фаолияти билан таништириб боради, унга қарши кураш чоралари тўғрисида малакали мутахассислар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ва ахборот кураши олиб боради;
– Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан расмий рўйхатдан ўтган диний ташкилотлар ва миллий-маданий марказлар билан ҳамкорликда миллатлараро бағрикенглик, ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида акциялар, тадбирлар уюштиради.
– фуқаролар мурожаатлари (ариза ва шикоятлар) билан ишлайди.
Етакчи мутахассис ўз фаолиятида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раис ўринбосари, яъни Хотин-қизларнинг таълими (шу жумладан диний) ва маданий даражасини ошириш масалалари бўйича бўлими бошлиғига бўйсунади.
– хотин-қизларнинг билим даражаси, уларнинг интеллектуал имкониятларини ошириш ва ривожлантириш бўйича дастурларни амалга тадбиқ этиш юзасидан маънавий маърифий тадбирлар  ташкил этади;
– ёш олималарни ижтимоий ва касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига доир конференциялар, семинарлар ўтказади;
– Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини олий, ўрта махсус ва халқ таълими тизимларида  жорий қилиш, хотин-қизларни ижтимоий-маънавий ва касбий  жиҳатдан  қўллаб-қувватлашга қаратилган маънавий тадбирларни уюштиради;
– фан, таълим тизимида юқори малакали мутахассис кадрларни тайёрлашда аёллар иштирокини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
– ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, чақириққача бўлган ёшлар, Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчилари, хизмат вазифасини ўташ вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий, ҳуқуқий тарбияни ташкил этиш, ижтимоий ҳимоя йўналишидаги вазифаларни такомиллаштириш бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқади ва шу асосда ишларни ташкил қилади;
– ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида қонунбузарликнинг олдини олиш ва вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича дастурларнинг амалга оширилишини таъминлайди ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича маънавий-маърифий чора-тадбирлар ишлаб чиқади, амалга оширади;
– фуқаролар мурожаатлари (ариза ва шикоятлар) билан ишлайди.
1-тоифали мутахассис ўз фаолиятида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раис ўринбосари, яъни Хотин-қизларнинг таълими (шу жумладан диний) ва маданий даражасини ошириш масалалари бўйича бўлими бошлиғига бўйсунади.
– Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти билан боғлиқ бўлган хатлар, бошқа турли хужжатларни расмийлаштиради;
– бўлимга кирган хат-ҳужжатларнинг ижросини назорат қилади, фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ишлайди;
– бўлим иш фаолияти билан боғлиқ бўлган хатларни, телефонограмма ва бошқа хабарларни жўнатиш билан шуғулланади