Заголовок страницы

  • Бўлим ҳақида

  • Иш режа

  • Тадбирлар

  • Боғланиш

Бўлимнинг асосий вазифалари:
– оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича Қўмитага юклатилган вазифалар ижросини таъминлайди;
– халқаро ва миллий қонунчиликда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича халқаро стандартлар ва талабларнинг жорий этилиши юзасидан доимий равишда мониторинг олиб боради;
– хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ушбу «соғлом она – соғлом бола» йўналишдаги Давлат дастурлари ижросини таъминлашда мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
– хотин-қизлар, болалар ва ўсмирлар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ижтимоий тадбирлар, конференциялар, семинарлар ўтказади;
– болалар, биринчи навбатда, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва ота-онасидан маҳрум бўлган болалар учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича режалар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
– одам савдосига қарши курашиш ва унинг олдини олиш соҳасидаги фаолиятни, шунингдек одам савдосидан жабрланган, чет элдан депортация бўлиб қайтган, узоқ муддатга хорижга кетган хотин-қизларни оилаларига қайтариш, қайтиб келган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;
– маҳаллаларда, айниқса, қишлоқ жойларда хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, хотин-қизлар ва болалар саломатлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширади;
– оилада турмуш маданиятини шакллантириш, хонадонларда санитария-гигиена қоидаларини кенг тарғиб этиш ишларини ташкил этади
– оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Раис ўринбосари – бўлим бошлиғи ўз фаолиятида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раисига бўйсунади, барча масалалар бўйича Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва меҳнат фаоллигини ошириш масалалари бўйича раис ўринбосари билан келишган ҳолда иш юритади.
– оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича Қўмита олдига қўйилган вазифалар ижросини таъминлайди;
– халқаро ва миллий қонунчиликда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича халқаро стандартлар ва талабларнинг жорий этилиши устидан мониторинг ўтказади;
– хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, “соғлом она – соғлом бола” йўналишидаги Президент Фармонлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда давлат дастурларининг самарали ижросини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;
– болаларнинг, биринчи навбатда, давлат болалар уйи тарбияланувчилари ва ота-она ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларнинг шароитларини яхшилаш билан боғлиқ режалар ишлаб чиқади ва амалга оширади;
– маҳаллаларда, айниқса, қишлоқ жойларда хотин-қизлар ва оилавий спортни ривожлантиришга кўмаклашиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизлар ва болалар саломатлигини таъминлаш бўйича тадбирлар ташкил этади;
– хотин-қизлар, болалар ва ўсмирлар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда болалар ва аёллар орасида спортни кенг оммалаштириш мақсадида ижтимоий тадбирлар, конференциялар, семинарлар ўтказади;
– оналик ва болаликни муҳофазалаш масалаларида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилади.
Бош мутахассис ўз фаолиятида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раис ўринбосари, яъни оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича бўлим бошлиғига бўйсунади.
– оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги Президент Фармонлари, Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари, ҳамкорлик режалари ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда Қўмита масъул этиб белгиланган бандларнинг амалга оширилишини таъминлайди ва мониторингини олиб боради;
– бўлим фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларнинг ижросини назорат қилади;
– хотин-қизларнинг, айниқса, қишлоқ жойлардаги аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом оила ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастури ва режаларни ишлаб чиқади ҳамда ижросини мониторинг қилади, таҳлилий-ахборот материалларини тайёрлаб боради;
– соғлиқни сақлаш органларининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда оналик ва боликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш борасида жойларда олиб борилаётган ишларни таҳлил қилади, юзага келаётган муаммо ва камчиликларнинг сабабларини ўрганади, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ҳамда амалий ёрдам кўрсатади;
– оналик ва болаликни муҳофа қилиш масалалари бўйича Бошқарув ва Раёсат йиғилишлари муҳокамасига киритилган масалалар юзасидан таҳлилий маълумот ҳамда йиғилиш қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди, йиғилиш қарорлари ижросини мониторинг қилади;
– давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда барча ҳудудларда, айниқса, чегара олди ҳудуд ва қишлоқларда хотин-қизлар ва оилавий спортни ривожлантириш бўйича чоралар кўриш, бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан мониторинг олиб бориш ҳамда таҳлилий-ахборот материаллари тайёрлаш;
– соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга бағишланган қўлланма ва ахборот материалларини ишлаб чиқади ва чоп эттирилишини таъминлайди;
– оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир фуқароларнинг мурожаатлари, ариза ва шикоятлар билан ишлайди.
Етакчи мутахассис ўз фаолиятида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раис ўринбосари, яъни оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича бўлим бошлиғига бўйсунади.
– аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни оммавий спортга жалб этиш борасида маҳаллаларда ва таълим муассасаларида тарғибот ишларини олиб боради, амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар базасини шакллантиради;
– хотин-қизлар ва оилавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича Низомлар ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишда ҳомийларнинг имкониятларини жалб қилади;
– жойларда, айниқса чека қишлоқларда оилаларнинг (аёллар, болалар ва ўсмирлар) тиббий маданиятни оширишда хотин-қизлар қўмиталарига, ҚВП (қишлоқ врачлик пунктлари), ФХДЁларга, илмий-оммабоп, консультатив ёрдам кўрсатади;
– оилаларда, маҳалла ва таълим муассасаларида хотин-қизлар ва ёшлар орасида саломатликка салбий таъсир кўрсатувчи омилларни олдини олиш борасида (алкоголизм, гиёҳвандлик, ОИВ/ОИТС, эрта ва қариндош уруғлар орасидаги никоҳларнинг олдини олиш) суҳбат ва учрашувлар ўтказади;
– оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир фуқароларнинг мурожаатлари, ариза ва шикоятлар билан ишлайди.
1-тоифали мутахассис ўз фаолиятида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раис ўринбосари, яъни оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича бўлим бошлиғига бўйсунади.
– Қўмитанинг қуйи тизими ва бошланғич ташкилотлари билан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар спортини ривожлантириш масалалари бўйича алоқа ўрнатади;
– ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, озодликдан маҳрум бўлган оилаларнинг фарзандлари саломатлигини мустаҳкамлаш учун ҳомийларнинг имкониятларини жалб этади, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишни таъминлайди;
– оналик ва болаликни муҳофа қилиш масалалари бўйича Бошқарув ва Раёсат йиғилишлари муҳокамасига киритилган масалалар юзасидан таҳлилий маълумот ҳамда йиғилиш қарорлари лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашади;
– бўлимга кирган ва чиқаётган ҳужжатларни расмийлаштиради, уларнинг ижросини назорат қилишда бош мутахассисга кўмаклашади;
– фуқаролар мурожаатлари (ариза ва шикоятлар) билан ишлайди.