Заголовок страницы

  1. Бошланғич ташкилот юридик шахс бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар ва якка тартибдаги тадбиркорлик ва ўзга меҳнат фаолияти амалга оширилаётган бошқа иш жойларида аёллар сони 3 нафардан кам бўлмаган тақдирда ташкил этилади.
  2. Бошланғич ташкилотни тузиш тўғрисидаги қарор аъзоларининг таъсис йиғилиши (конференцияси) томонидан қабул қилинади ҳамда бу ҳақда 10 кун муддатда туман хотин-қизлар қўмитасига хабар қилинади.
  3. Корхона, ташкилот, муассаса, бирлашмаларда хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти тузилса, унинг таркибий тузилмалардаги хотин-қизлар қўмитасининг ташкилотлари хотин-қизлар гуруҳлари ҳисобланади. 3 нафаргача аёл ишловчи хўжалик субъектларида хотин-қизлар ўз хоҳишларига кўра Қорақалпоғистон Республика, вилоят, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси билан келишган ҳолда уларнинг бошланғич ташкилотлардан бирида ҳисобда туришлари мумкин.
  4. Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти бўлмаган корхона, ташкилот, муассасаларда хотин-қизларни ташкилот аъзолигига қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси Бошқаруви томонидан амалга оширилади. Мазкур банднинг биринчи қисмида кўрсатилган хотин-қизлар қўмиталари томонидан ташкилот аъзолигига қабул қилинганлар корхона, ташкилот, муассасада 2.2.-бандда кўрсатилган тартибда бошланғич ташкилотни тузадилар.
  5. Бошланғич ташкилот Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасига бевосита аъзо бўлиши мумкин эмас. Мазкур масала юзасидан тегишли қарор Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси Бошқаруви томонидан қабул қилинади.