Заголовок страницы

Ўзбекистон Республикасининг демографик ҳолати

Доимий аҳоли сони ҳамда демографик ҳолат кўрсаткичлари Адлия вазирлигининг жойлардаги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар ва Ички ишлар вазирлигининг жойлардаги Ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилган.
Ушбу ҳисоб-китоблар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тавсиялари асосида ишлаб чиқилган услубий Низомга мувофиқ амалга оширилган.
Доимий аҳоли сони.
Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2017 йил 1 январ ҳолатига 32,1 млн. кишини ташкил этиб, 1991 йилга нисбатан 11,5 млн. кишига, яъни 55,9 фоизга ўсган (1-жадвал).
1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони тўғрисида маълумот
(йил бошига; минг киши)

1991 й.
2017 й.
2017 йилнинг 1991 йилга нисбатан фарқи
сони
улуши,
%
сони
улуши,
%
+,-
%
Жами аҳоли сони
20607,7
100,0
32120,5
100,0
11512,8
155,9
    шу жумладан:






эркаклар
10188,0
49,4
16121,0
50,2
5933,0
158,2
аёллар
10419,7
50,6
15999,5
49,8
5579,8
153,6
Маълумот Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг  http://stat.uz сайтидан олинди.