Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ ! ! !

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда  “ФҲДЁ органларининг энг яхши логотипи”  ижодий танловини эълон қилади
Ушбу танлов - Фуқаролик Ҳолати Далолатномаларини Ёзиш (ФҲДЁ) органлари хизматининг замонавий позициясини намоён қилувчи ягона услуб яратиш, бу органларнинг мавқеини мустаҳкамлаш, ФҲДЁ  органларининг фаолияти  давлат ахамиятига молик ҳужжатларни қайд қилиш ва оилавий қадриятларни тарғиб қилишга қаратилганлигини кенг оммага етказиш ва жамоатчиликнинг ФҲДЁ органлари фаолиятига жалб қилишдан иборат.
Танловга аризалар, эскиз намуналари ва  тавсифи 2018 йилнинг 15 ноябригача қабул қилинади.   
Танловга барча ҳоҳловчилар якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб қатнашиши, иштирокчилар томонидан бир ёки бир нечта ижодий лойиҳалар тақдим қилиниши мумкин.
Логотип ФҲДЁ фаолиятини тўла очиб бериши ва келгусида турли материал ҳамда нашрларда эълон қилишга мўлжаллаб яратилиши лозим.
Танловда ғолиб бўлган лойиҳа Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларининг логотипи деб таъсис этилади.
Ғолиб махсус диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирланади.
Танловда иштирок этиш учун аризаларини қуйидаги электрон манзилга юборишингиз мумкин: tanlov.FHDYO.logotip@mail.ru
Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 30 уй, Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси
Маълумот олиш учун телефон рақамлари: + 998 71 244-17-45

Похожие статьи