Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

9-май Хотира ва қадрлаш куни

Бугунги  Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси томонидан  Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бўлган онахонлар байрам муносабати йўқланди.  Бугунги кунда улар 86 нафарни ташкил этиб, шундан
  •   7 нафари уруш қатнашчилари;
  • 32 нафари уруш ногиронлари; 
  • 27 нафари қамалдаги Ленинград шаҳрининг корхоналарида меҳнат қилган;
  • 20 нафари фашистларнинг концлагерларида тутқунликда бўлган аёллардир. 
Шу билан бирга, 1.852 нафар аёллар уруш даврида мамлакат ичкарисида меҳнат қилганлар.
Хотин-қизлар қўмиталари томонидан бу аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг холидан хабар олиш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ҳамда уларнинг ечимини таъминлаш юзасидан барча зарур чоралар кўриб борилмоқда. Жумладан, улар саломатлигини тиклаш, хонадонларида ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этиб келинмоқда.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳам Хотин-қизлар қўмиталари томонидан бу аёлларни байрам билан қутлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Бугун, 7 май куни шаҳримиздаги бир гуруҳ шундай буюк, жасорат ва матонат соҳибалари бўлган мўътабар аёлларимизнинг бир гуруҳини уларнинг имкониятлари чекланганлигини инобатга олиниб, хонадонларига ташриф буюрилди.
Ташрифлар давомида уларни байрам билан табриклаб, “Қизларжон” клуби аъзолари томонидан  шеър ва қўшиқлар, Хотин-қизлар қўмиталари томонидан уларга эсдалик совғалари ва гуллар тақдим этилиб,  кўнгиллари олинди.
Байрам тадбирлари Республикамиз бўйлаб кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Похожие статьи