Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш

29 апрель - 6 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева Фарғона вилояти Ўзбекистон туманига хизмат сафари билан ташриф буюрди.Ташриф чоғида у ерда оғир ижтимоий аҳволда бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ишсиз, кам таъминланган аёлларнинг бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Шу жумладан, “Бозар Яйпан” маҳалласида яшовчи 2 нафар энг оғир шароитдаги Г.Қурбонова ва “А.Жомий” маҳалласида яшовчи А.Мирзаеваларга намунали уйлар топширилди ва бошқа уй-жойга эҳтиёжманд аёлларни ҳам уй билан таъминлаш режалаштириляпти.
Имконияти чекланган хотин-қизларнинг 2 нафарига маиший техникалар (тикув машинкаси ва газ плитаси) берилди.
“Катта Тагоб”, “Зинаша”, “Қўрғонча”,”Бузуққўрғон”, “Шўрқишлоқ” маҳаллаларидаги 42 нафар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Қабул қилинган бандлик дастури асосида оғир турмуш шароитида яшаётган ва эҳтиёжманд хотин-қизлардан 35 нафарининг бандлиги таъминланди. Шу билан бирга ишчи гуруҳнинг фаолияти давомида жами 7 та оилавий корхоналар ташкил этилиб, 121 та янги иш ўрни яратилди ҳамда ишсиз ва оғир ижтимоий аҳволда бўлган хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Хусусан Ўзбекистон туманида:
“А.Жомий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Моҳир қўллар” хусусий тикув цеҳида 15 нафар;
“Зинаша” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи тадбиркор Болтабоева Хикоятхон раҳбарлигида “Моҳир қўллар” тикув цеҳида 12 нафар;
“Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Сиддиқова Шахнозахон раҳбарлигидаги “Аёллар саломатлик маркази”да 4 нафар;
“Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ғофурова Муҳаббатхон раҳбарлигидаги Гилам тўқиш цеҳида 30 нафар;
“Қумбости” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Юсупова Лобархон раҳбарлигидаги “Лобархон она орзуси” тикув цеҳида 20 нафар қизларнинг бандлиги таъминланди;
Шунингдек, Қўқон шаҳрида жами 40 та иш ўрнига эга бўлган “Дилфуза бриллиант” ва “Ситора” тикувчилик цехлари ишга туширилди.

Республика ишчи гуруҳининг тумандаги фаолияти давомида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган 14 нафар хотин-қизларга 117,1 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига кўмаклашилди.
Республика ишчи гуруҳларининг ташаббуси билан жойларда ташкил этилган меҳнат сайёр ярмаркалари натижасида туман бўйича жами 355 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Похожие статьи