Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси: сиз билан ва сиз учун

29 апрель - 6 май кунлари Фарғона вилоятига ташриф давомида оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада барқарорлаштириш, оилавий муаммоларни бартараф этиш борасида бир қанча тадбирлар ўтказилди.
Ўзбекистон тумани бўйича оилавий ажрим ёқасида бўлган ва ажрашиш учун ФҲДЁ органлари ва Фуқаролик ишлари бўйича туман судига ариза берган фуқаролар билан якка тартибда иш олиб борилди. Олиб борилган ишлар натижасида жами 49 нафар ажрим ёқасида турган оилалар яраштирилди.
Ўзбекистон туманида бугунги кунда жами 40 нафар никоҳини қонуний расмийлаштирмаган ҳолда яшаб келаётган оилалар мавжуд бўлиб, Республика ишчи гуруҳининг тумандаги фаолияти давомида 20 нафарининг никоҳи қонунийлаштирилишига кўмаклашилди ва 5 май куни туман ФХДЁ органида “Никоҳни қайд этилганлиги тўғрисидаги Гувоҳнома”лар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, тумандаги жамоатчилик вакиллари билан турли маданий, маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, ўқув-семинарлари ўтказилди.
Ўзбекистон тумани “Қудаш ногирон аёллар учун Мурувват уйи”да яшовчи 350 нафар аёлларга 5 май куни “Ҳеч ким меҳр эътибордан четда қомайди” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ва 100 нафар ушбу маскандаги хотин-қизларга эсдалик совғалари тарқатилди.
Тумандаги 23-сонли мусиқа ва санъат мактабида ҳудуддаги 66 та мактаб, 7 та касб-ҳунар коллежларининг “Қизларжон клуби” аъзолари ва “Қилич ва қалқон” газетаси таҳририяти қошидаги “Қалдирғоч” адабий тўгараги қизлари иштирокида “Муомала, либос ва биз” мавзусидаги учрашув ўтказилди. Учрашув доирасида “Қадрият” бекати, “Маънавият” бекати, “Ижодкор” бекати, “Зульфияхоним издошлари” бекати, “Спорт маликалари” бекати, “Ўзбегим қизлари” бекати мавзусида ўқувчи қизларнинг қўл меҳнати намуналаридан кўргазма ташкил этилди.
Тадбир доирасида “Миллий либослар-маънавиятимиз кўзгуси” шиори остида миллий либослар кўргазмаси ўтказилди. Тадбирда ёш ижодкор қизлар томонидан яратилган миллий либослар кўргазмаси намойиш этилди.

Похожие статьи