Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Хотира-муқаддас, жасорат-мангу

Юртимизда  Ғалаба байрами кенг нишонланяпти. Хотира ва қадрлаш куни арафасида давлат ташкилот ва идоралари ходимлари, қолаверса кўпгина юртдошларимиз томонидан 2 Жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида хизмат қилган кишилар ҳолидан хабар олиб, улар кўнглини кўтариши одат тусига айланган.
Уруш майдонида қатнашганлар ва фронт ортида хизмат қилганларнинг орасида аёллар, яъни бизнинг оналаримиз, момоларимиз ҳам бўлиб, уларнинг ғалабага қўшган ҳиссаси улкан.
Бугунги кунга келиб уруш қатнашчилари сони йилдан-йилга камайиб бормоқда. Шу сабабли, давлатимиз томонидан уларга талайгина имтиёзлар, совғалар берилди. Бу борада Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудлардаги вакиллари ҳам ҳайрли ишларни амалга оширдилар.
Улар республика миқёсида уруш ва уруш ортида хизмат қилган аёлларимиз ҳолидан хабар олиб, уруш даври хотиралари ҳақида суҳбатлар қуриб, ёш авлод ва кекса авлод учрашувларини ташкил қилишди. Ҳеч бир аёл, она уруш бўлишини истамайди. Уруш даврида қанчадан-қанча аёллар отасиз, фарзандисиз турмуш ўртоғисиз, акасиз ва укасиз қолган.
Лекин фарзандидан айрилиш бу она учун энг оғир синов. Уруш даврида жуда кўп оналар ўз фарзандларидан жудо бўлишган. 
Бежиз, давлатимиз томонидан Мустақиллик майдонига “Мотамсаро она” ҳайкали ўрнатилмади. Зеро, бугун мана шундай тинч ва мусаффо осмон узра яшаб, меҳнат қилишимизда шу қария аёлларимизнинг ҳиссаси катта.

Барчангизга Ватанимиз равнақи йўлидаги бунёдкорлик ишларингизда ривож тилаймиз!

Похожие статьи