Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I республика танлови ғолибаси


Рузметова Гулноза Абдухалиловна
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,
Тўқимачилик матолари технологияси” кафедрасининг кичик илмий ходим тадқиқотчиси
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон фармонига асосан, Республикада кенг турдаги сифатли тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш, унинг ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда экспортбоп маҳулотлар ҳажмини ошириш, четдан кириб келаётган импорт оқимини камайтириш, валюта заҳираларини тежаш, аҳолининг ўсиб бораётган талабини қондириш билан бир қаторда, техник матолар, тиббиётда ишлатиладиган ноанъанавий материал ва тайёр маҳсулотларга бўлган талаб кучайтирмоқда. Жумладан, трикотаж асосида яратилган мато ва маҳсулотларга талаб ошмоқда. Трикотаж тармоғи ўта муҳим соҳа бўлиб, ҳозирда мамлакатимиз экспорт потенциалини оширишга йўналтирилган. Бугунги кунда Республика ҳукумати томонидан Ўзбекистонни ишлаб чиқаришнинг энг юқори технологияларга асосланган, жаҳоннинг етук давлатлари сафига олиб чиқиш муҳим вазифа қилиб белгиланган. Шундай экан, айнан техник, тиббиётда ишлатиладиган мато ва маҳсулотларни маҳаллий хом-ашёдан маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариш жуда долзарбдир.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Тўқимачилик матолари технологияси” кафедрасининг кичик илмий ходим тадқиқотчиси Гулноза Рузметова ўзининг “Тиббиётда ишлатиладиган гидрофиль электрод ости қопламаларини яратиш” лойиҳаси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танловида Энг яхши фойдали модель номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди. 
Лойиҳа муаллифи Гулноза Рузметова томонидан№ FAP 01075 рақамли фойдали модель олинган. Патент асосида, замон талабига жавоб берувчи, тиббиётда, физиотерапия муолажасида қўлланиладиган гидрофиль электрод ости қопламалари технологияси яратилди.
Гулноза Рузметова янги қопламаларни ресурстежамкор технологияга асосланган ҳолда, яхлит ўрилган, сув шимувчанлик хусусияти юқори, маҳаллий хом ашёдан, трикотаж асосида ишлаб чиқарди. Бу технология қопламаларда дориларнинг бир текисда жойлашувини таъминлайди ҳамда беморларда аллергик ҳолатларни келтириб чиқармасликни олдини олади. Янги қопламаларнинг эксплуатацион хусусиятлари яхшиланди ва цикл тезкорлигини тезлаштириш имкониятини берувчи технология яратилди.
Бу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тассаруфидаги “Санитария Гигиена ва Касб Касалликлари” Илмий Тадқиқот Институтининг физиотерапия бўлимида амалиётга тадбиқ қилинди, ишлаб чиқариш корхоналари учун технологик регламенти ишлаб чиқилиб тасдиқланди.
Ҳозирда Гулноза Рузметова “Махсус трикотаж-композицион материал ва енгсимон маҳсулотларни яратиш” мавзусидаги диссертацияси устида ишламоқда, келгусида эса кичик бизнес ҳажмида ишлаб чиқаришни ташкил этиб, тўқув корхонаси очиш режалаштирилмоқда.

Садоқат Сиддиқова
Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежиўқитувчиси
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва қўмита қошидаги Ихтирочи аёллар уюшмаси томонидан юртимизнинг иқтидорли аёллари томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар, инновацион ишланмалар ва бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2017 йилда “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танлови ўтказилди. Мазкур танлов 1 босқичда ўтказилиб, бунда 3000 дан зиёд ихтирочи хотин-қизларимиз иштирок этди. Шулардан 100 нафари энг муносиб лойиҳалар сифатида танлаб олинди. Ана шундай ғолиблардан бири Бухоролик Садоқат Сиддиқова.
Садоқат Сиддиқова танловнинг  “Таълим соҳасидаги энг самарали инновацион лойиҳа” номинациясида “Нефт ва газни қайта ишлаш бўйича мультимедиали қўлланмалар тўпламини яратиш: Таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига инновацион ёндашув”  мавзусидаги лойиҳаси билан ғолибликка муносиб топилди.   
Садоқат Сиддиқова Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежида фаолият юритади. У “Танловда ғолибликни қўлга киритгач амалий иш фаолиятимни чуқур ижодий изланишларга йўналтириш, инновацион ғояларни ишлаб чиқиб амалиётга тадбиқ этиш учун қулай имконият юзага келди. Жумладан, жорий йилнинг 20 февралидан 30 мартигача Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Туркия Республикаси ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги- ТИКА билан ҳамкорликда ташкил этилган “Касб-ҳунар таълимда инновацион технологиялар” ўқув-амалий тренингида иштирок этиб, ахборот технологиялар соҳасида бугунги кунда энг илғор йўналишлардан бўлган, 3D моделлаштиришга мўлжалланган SolidWorks дастурида ишлаш ва моделларни 3D принтерда чоп этиш малакаларига эга бўлдим” дейди.
Бундан ташқари Садоқат Сиддиқова Бухоро муҳандислик технология институти “Касбий таълим” кафедрасида таянч докторантурада мустақил тадқиқотчи сифатида фаолият олиб бормоқда. Келгусида ушбу мультимедиали виртуал ресурслар имкониятидан фойдаланишни йўлга қўйиш орқали таълим жараёнини ишлаб чиқариш жараёнлари билан кўргазмали тарзда боғланган ҳолда талаба кўз ўнгида реал ҳаёт реал ҳаёт манзарасини намоён этиш, таълим олувчиларнинг айнан ўз мутахассисликларига доир касбий кўникмаларини янада такомиллаштириш ҳамда таълим ва ишлаб чиқариш  интеграциясига инновацион ёндашув асосида жаҳон меҳнат бозори талаблари даражасидаги мутахассислар тайёрлашга эришиш.

Илхамова Малохат Уткуровна
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,
“Чарм буюмлар конструкцияси ва технологияси” кафедрасининг катта ўқитувчиси
Республикамизда Чарм - пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш жадал суръатлар билан ривожлантирилмоқда, янги технологиялар қўлланилмоқда ва маҳсулот турлари кенгайиб бормоқда. Юртимизда 770 га яқин корхона терини қайта ишлаш, чарм-атторлик ҳамда пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Соҳага татбиқ этилаётган имтиёзлар янги корхоналар ташкил этилиши, ишлаб чиқариш қувватларининг муттасил ошиши, янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.  Шу билан бирга маҳсулотнинг истеъмол хусусиятларини яхшиланишига олиб келадиган технологик жараёнларни ва ишлаб чиқаришда юқори самарадорликга эга бўлган технологиялар яратишга алоҳида эътибор қаратилган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «…миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш...» вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифани бажаришда маҳаллий хомашёлар асосида чарм-пойабзални янги  конструкцияларни ва самарали технологияларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти “Чарм буюмлар конструкцияси ва технологияси” кафедрасининг катта ўқитувчиси Малохат Илхамова ўзининг “Пойафзал ва чарм атторлик инновацион махсулотларини ишлаб чиқарувчи кичик корхона очиш” лойиҳаси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танловида Энг яхши саноат наъмунаси номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди. 
Танловдан сўнг  Малохат Илхамова – Танловдан сўнг  05.03.06–Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси ихтисослиги бўйича «Статик электр токидан ҳимояловчи махсус пойабзални яратиш ва тадқиқ этиш» мавзусидаги диссертациясини химоя қилиб, техника фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) дипломини олди.
Шу билан бирга ишланма ва патентларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш юзасидан кафедранинг ёш ўқитувчилари ва талабаларидан илмий гурух тузиб хўжалик  шартномасини  амалга оширмоқда. Бундан ташқари танловдан сўнг  - Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлигини   FAP 01270 (Болалар пойабзали учун профилактик патаги Фойдали модел учун патентини олишга сазовор бўлди.
Хозирги кунда  Малохат Илхамова ўз инновацон корхонасини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда. Ушбу корхонада пойабзал ва  чарм ишлаб чиқариш билан биргаликда пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналарга янги моделларни яратиш ва  соҳа мутахассиларига касбий махоратини ошириш бўйича хизмат кўрсатиш  режалаштирилмоқда.

Похожие статьи