Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

1-июнь Халқаро болаларни химоя қилиш куни

Беғубор болалик онларимизни ҳар биримиз ҳар доим ёдимизда сақлаймиз. Ҳар сафар ёшлигимизни эсга олар эканмиз, ўша даврга қайтгимиз келаверади.
Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади. Шунингдек, болалар кунида турли-туман қувноқ ва маданий оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари, концертлар уюштирилади. Шу куни оғир бемор, даволанишга муҳтож ва ногирон болалар учун хайрия акциялари ва тадбирлар ташкил қилинади. Болаларни ҳимоя қилиш куни байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.
Жорий йилда пойтахтимизда байрамга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Жумладан “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг 31 май куни “Локомотив” истироҳат боғида, 1 июнь куни Ғофур Ғулом номидаги истироҳат боғида ва 2 июнь куни “Тошкентленд” болалар истироҳат боғида “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида катта тадбирлар ташкил этилади.
Тадбирда турли хилдаги спорт ўйинлари, беллашувлар, кунгилочар базмлар ташкил этилиши режалаштирилган. Бундай тадбирларнинг ташкил этилишидан асосий мақсад, улғайиб келаётган ёш авлоднинг келажакда  маънан бой, жисмонан соғлом ва ахлоқан пок бўлиб вояга етказишдир. Ватан меҳри эса ҳамиша унга куч- қувват бағишлайди.
Ёшлар – юртимиз келажагининг пойдевори. Шундай экан, уларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга муҳаббат, ота-онага ҳурмат руҳида тарбиялаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан биридир.
Маълумки, ҳозирги даврда жамият тараққиёти ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлом ҳамда баркамол бўлиши билан чамбарчас боғлиқ. Бунинг учун давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратилган.
Қолаверса, ёшларнинг онгида маънавий бўшлиқ қолдирмаслик мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан сайилгоҳларда ташкил этилаётган китобхонлик кўргазмалари, турли тасвирий санъат ва спорт мусобақалари пойтахтимиз ёшлари ва меҳмонларида катта таъсурот қолдирмоқда.
“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида ўтадиган ҳафталикдан кўзланган мақсад ҳам юқоридаги фикрларимизнинг тасдиқидир.
Албатта бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ёшларни бузғунчиликка, зўравонликка асосланган турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишдан асраш ва уюшмаган ёшларни маълум бир мақсад йўлида бирлаштириш, бугунги тезкор замонда интернетдан тўғри фойдаланиш, фарзандларимизга ёшликдан касб-ҳунар ўргатиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишдан иборатдир.

Похожие статьи