Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Республика патологанатомик маркази директори, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуллахўжаева Малика Саматовна вафот этди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Академик Абдуллахўжаева Малика Саматовнанинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Республика патоанатом маркази директори, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуллахўжаева Малика Саматовна 86 ёшида вафот этди.

Абдуллахўжаева Малика Саматовна — Республика патологанатомик маркази директори, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессори ҳисобланади.

Малика Саматовна 28 ноябр 1932 йил Москвада Шарқ Халқлари халқаро университети талабалари оиласида туғилган. Тошкентдаги 110-ўрта мактабни олтин медал билан тамомлагач, 1950 йил Тошкент давлат тиббиёт институтининг (ТошДТИ) даволаш факултетига ўқишга киради. Ўқиш даврида давлат стипендиати, илмий жамоа талабалари раиси бўлди.
Талабалик йилларидаёқ Малика Саматовна патологик анатомия қошида (1953-1956 йилларда) илмий тўгаракда илмий фаолиятини бошлайди. Унинг биринчи иши профессор Г.Н.Трехова раҳбарлигида болаларнинг ўпка касаллигида орқа ядро вагусини гистокимё бўйича иши Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан фахрий ёрлиқ тақдим этилган.

Сўнгги йилларда Малика Саматовна Марказий асаб тизимини реактив ва патологик жараёнларни ўрганиш бўйича ишини давом эттирди. 1956 йил ТошДТИ аъло баҳоларга тамомлагач, Малика Саматовна 1960 йил 27 декабрда СССР тиббиёт фанлари Академиясининг бош мия институти аспирантурасига ўқишга кирди.
СССР Тиббиёт фанлар академияси медико-биология бўлимида тиббиёт фанлар номзоди диссертациясини ёқлади ва 1968 йил тиббиёт фанлари доктори бўлди. 1961 йил Малика Саматовна Тошкент давлат тиббиёт институти қошида биринчи марта Ўзбекистон Республикасида Марказий илмий-текшириш лабораториясини ташкил этди.

1969 йил Малика Саматовна патологик-анатомия кафедрасида танлов ўтказилди, 1970 йил профессор унвонига сазовор бўлади ва унинг шогирдлари нейропатология ва нейроморфология муаммолари бўйича дастур ишлаб чиқишади.

Профессор М.С.Абдуллахўжаева клиник иммунопатология ва экспериментал соҳаси бўйича танилган олима саналади. Унинг яна бир йўналиш тадқиқоти ва шогирдлари билан — ҳомиладорликда патологик анатомияни асоратлари ва патогенезни ўрганиш бўлган.

35 йил мобайнида Малика Саматовна тиббиёт институтининг патологик анатомия кафедраси мудири бўлган вақтида юқори малакали шифокорларни, тиббиёт соҳасида олий ўқув юрти педагоглари, тиббиёт фанлари докторларини тайёрлашда катта ҳисса қўшди. 1990 йили Биринчи ва Иккинчи ТошДТИ ажратилгандан сўнг олима Иккинчи ТошДТИ патологик анатомияси кафедрасини 2000 йилгача бошқарди.

М.С. Абдуллахўжаева — муаллиф, бундан ташқари чет тили талабалари ва стоматология факултети талабаларига бир қанча услубий тавсиялар, ўқув-қўлланма муаллифидир. 1997-1999 йилларда тиббиёт олий ўқув юртларида “Одамнинг патологик асослари” 2-жилдлик дарслигини яратди. 1995 йил М.С.Абдуллахўжаева Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, 2000 йил ҳақиқий аъзоси бўлди. 1972 йилдан-1997 йилгача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқ сақлаш борасида бош патологик анатомиги сифатида патологик анатомияни ривожланишида катта ҳисса қўшди. Илк марта патологик анатомияси интернатура бўлими ташкил этилди, барча даволаш-профилактик муассасаларида патологик-анатомия бўлими очилди.

Бугунги кунда унинг ташаббуси билан МДҲ мамалакатларида ягона бўлган Республика патологанатомия маркази ташкил этилди. Унинг базасида барча тиббиёт мутахассисликлари магистрлари таълим олишмоқда, шифорлик амалиёти тажрибаси ўтказилади, бундан ташқари 5 та бўлим: патогистология, бактериология, вирусология, цитология лабораториялари ишлаб турибди. РПМ лабораторияси, электрон микроскопия, тиббиёт ва молекуляр генетика, шунингдек, биотехнология ҳужайралари лабораторияси ташкил этилди.

ТошТИ Марказий илмий текшириш лабораторияси мудири (1960 — 62), Ўзбекистон рентгенология, радиология ва онкология илмий текшириш институти патоморфология ва гистохимия лаборотория мудири (1963-69), ТошТИ (1969-1990), 1990 йилдан 2-ТошТИ патологик анатомия кафедраси мудири.

Абдуллахўжаеванинг илмий ишлари, асосан нерв системасининг иммунопатологияси, географик патология ва тиббиёт тарихи масалаларига бағишланган, Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги янги йўналиш — трансплантация иммунопатология асосчиси.

Ўзбек ва рус тилларида чоп этилган биринчи патологик анатомия дарслигининг (1997) муаллифи. Калифорния штатининг фахрий фуқароси (1986 йилдан).
М.С.Абдуллахўжаева раҳбарлигида 2005 йил Ҳуман Ҳерпес вирусининг 8-типини ва Эпштейн-Барр вирусининг ривожланиш турларини ўрганиш бўйича иш бошлади.

Академик М.С. Абдуллахўжаева - катта илмий-педагогик ва патологик анатомия амалиёт мактаби асосчиси: унинг раҳбарлиги қўл остида 13 та тиббиёт фан доктори, ва 58 та тиббиёт фанлари номзоди етишиб чиққан. Шогирдлари бугунги кунда Ўзбекистоннинг йирик тиббиёт марказларида эмас, балки бир қатор Марказий Осиё регионларида, шунингдек, Россия, Исроил, Ҳиндистон, Яман, Миср, Непал, АҚШ давлатларида фаолият юритишади.

М.С. Абдуллахўжаева бир қанча давлат мукофотларига эга: “Меҳнат фахрийси” ордени (1970), «Фахрий нишон» ордени(1976), почетным званием «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони (1980), «Меҳнат Қаҳрамони» ордени(1984), «Олий таълим аълочиси» (2000), «Меҳнат шуҳрати» (2003). 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан М.С.Абдуллахўжаева «Ўзбекистон Қаҳрамони» ва “Олтин Юлдуз” унвони билан тақдирланди.

Похожие статьи