Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди

Инсоннинг маънавий камолотга эришувида, жамиятнинг иқтисодий-маданий-маърифий ривожида хотин-қизлар ўрни фавқулодда муҳимдир. Мамлакатимиздажамиятнинг тараққиёти  жабҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларда хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги бежиз эмас. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда иқтисодий-маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналиши деб эътироф этилган бугунги кунда, хусусан, таълим жараёнининг барча босқичларида бу соҳада  дахлдор  муаммоларни етарли даражада назарда тутиш ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Зеро, Ўзбекистонда илм-фан билан шуғулланаётган хотин-қизлар кўпаймоқда:  жумладан, бугунги кунда жамиятимизда 600 дан ортиқ фан доктори, 4 минг 780 га яқин фан номзоди, 8 нафар академик илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида самарали меҳнат қилаётганлигини алоҳида эътироф этиш мумкин. Қолаверса, 2013-2017 йилларда интеллектуал мулк объектларига Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий муҳофаза ҳужжатини олган хотин-қизларимизнинг сони  378 нафарни ташкил этади.


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси  томонидан ва БМТТД ёрдамида иқтидорли хотин-қизларни фан ва техника тараққиётининг барча йўналишлари бўйича илмий-амалий изланишлари ҳамда инновацион ишланмаларини  самарали амалга оширишларида, уларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишларида кўмаклашиш, илғор технологияларни тадбиқ этиш, ихтирочилик ва тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштириш, иқтидорли хотин-қизларни касб-ҳунар эгаллашларида кўмаклашиш, интелектуал мулк эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида фаолиятнинг самарадорлигини ошириш юзасидан кенг имкониятлар яратилмоқда.

Юқорида айтилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Қўмита қошидаги Ихтирочи аёллари уюшмаси томонидан «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танлови ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 6-7 февраль куни соат 10.00 дан 17.00 гача  Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ходимлари, Ихтирочи аёллари уюшмаси  ва Эксперт кенгаши аъзолари, танлов иштирокчилари, турли соҳаларда фаолият юритаётган иқтидорли хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Танлов номинациялари:
1. Энг яхши ихтиро;
2. Энг яхши фойдали модел;
3.  Энг яхши саноат намунаси;
4.  Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси;
5.  Энг  яхши рационализаторлик таклифи;
6. Энг самарали  инновацион лойиҳа (фан ва технологияларнинг барча устувор йўналишлари бўйича);
7. Хотин-қизлар раҳбарлигида амалга оширилаётган энг самарали  инновацион лойиҳа (фан ва технологияларнинг барча устувор йўналишлари бўйича);
8.  Энг самарали бизнес лойиҳа (иқтисодиёт тармоқларининг   барча   йўналишлари бўйича);
9. Таълим соҳасидаги энг самарали   инновацион лойиҳа (таълимнинг  барча  йўналишлари бўйича);
10. Омадли старт (ўз кичик корхоналарида  инновацион маҳсулотларни жорий қилмоқчи бўлаётган тадбиркор аёллар учун).
11. Ўқувчи ва талаба қизларнинг энг истиқболли инновацион  ғояси;

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танловинининг якуний босқичида, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан тавсия этилган иштирокчиларнинг ҳужжатлари ва инновацион лойиҳалари Республика Экспертлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилди ва уларнинг тақдимотлари эшитилиб кенг муҳокама қилинди. Лойиҳалар ичидан 100 та энг муносиб лойиҳалар ва уларнинг муаллифлари-танловнинг ғолиблари танлаб олинди.
Танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида турли номинациялар бўйича совриндорлар Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси ҳамкор ҳамда ҳомий ташкилотларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланади. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 20 февраль куни соат 14.00 да “Туркистон” саройида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Похожие статьи