Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

ЮНИСЕФ ҳалқаро болалар жамғармасининг ўсмирлар саломатлиги бўйича эксперти билан ҳамкорлик юзасидан ўтказилган расмий учрашуви ҳақида

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва ЮНИСЕФ ҳалқаро болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида техник ёрдам кўрсатишнинг устувор йўналишларини белгилаш юзасидан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Нурматова ва ЮНИСЕФ ҳалқаро болалар жамғармасининг ўсмирлар саломатлиги бўйича эксперти доктор Роберто Гутиерез (ҳамда икки вакили) иштирок этди.Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Нурматова қўмитанинг фаолияти ва вазифалари ҳақида ҳамда 2018 йил 2 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони, қўмитага берилган ваколатлар ва зиммасига юклатилган масъулятли вазифалар ҳақида гапирди.

Раис ўринбосари хотин-қизларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмларини яратишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун фармонда белгиланган ваколатлар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шунингдек, мамлакатда аёллар учун ижтимоий-сиёсий соҳаларда яратилган имкониятлар ва Хотин-қизлар қўмитасининг шу кунгача аёлларни қўллаб-қувватлаш учун қилинган ишлар хусусида қуйидагиларни маълумотларни келтирди:
  • Хотин-қизлар ўртасида бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш, ўз-ўзини иш билан таъминлашни йўлга қўйиш, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган аёлларга кам фоизли кредитлар бериш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини тўғри ташкил этишга доирга тренингларнинг ўтказилганлиги;
  • Тадбиркор аёлларга банклардан кредит олишга ва уни тўғри йўналтиришга кўмаклашиш ишлари;
Мамлакатимиздаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг аёлларни ижимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ишлари самадорлигининг ошиб бораётганлиги ва бу борада махсус ишчи гуруҳи ташкил этилиб, тўғридан-тўғри маҳаллаларга ва хонадонларга ташриф буюрган ҳолда, муаммо ва камчиликларни жойида ўрганиб, уларни ҳал этиш чора-тадбирлари кўрилганлиги ҳамда шу кунгача 5 миллион аҳоли хонадонларига қилинган ташрифлар ўзининг ижобий самарасини бераётганлиги тўғрисида гапирди.   
Ажрашган оилаларнинг алимент тўлаш муаммоларини ҳал этиш;
Ички-ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда озодликдан маҳрум аёлларнинг билимини оширишга қаратилган тренинг меморандуми имзоланганлиги;
Қўмитанинг ишонч телефонлари доимий равишда ишлаб турганлиги ҳақида  ҳам тўхталиб ўтди.  
ЮНИСЕФ ҳалқаро болалар жамғармасининг ўсмирлар саломатлиги бўйича эксперти доктор Роберто Гутиерезом юқоридаги маълумотлар ва қилинган ишларни ижобий баҳолади ва ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди. Юнисеф Ҳақаро ташкилотининг вакили қуйидагимасалалар тўғисида фикр билдирди:
 Бутун дунёда ва шу билан бирга Ўзбекистонда суициднинг ёшлар ўртасида кўпайиб бораётганлиги, шунингдек, Хотин-қизлар қўмитаси томонидан суициднинг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларнинг хусусида фикр билдирди.
Раис ўринбосари Ш.Нурматова юқоридаги саволларга жавобан Хотин-қизлар қўмитасидан вакил сифатида суицид даражаси юқори бўлган Қашқадарё вилояти ҳолати ўрганилиш юзасидан қилинган мониторинг ва шу масалаларга доир таклифлар ишлаб чиқилиб ҳукуматга тақдим этилганлигини айтиб ўтди.

Похожие статьи