Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ва БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича минтақавий маслахатчиси Арон Гринберг билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

ЮНИСЕФ вакили А.Гринберг Ўзбекистон ҳукумати томонидан Хотин-қизлар ва оила институтларига катта эътибор берилаётганлигини юқори баҳолаб, бу масала Ўзбекитстон Республикаси Президентининг  2018 йил 2 февралда тасдиқланган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ўз тасдиғини топганини  тасдиқлади. Шунингдек, бу соҳада ЮНИСЕФ ўз кўмагини беришга доим тайёрлигини билдириб ўтди.

Учрашув давомида қўмита вакили Н.Шотурсунова томонидан имконияти чекланган болаларга янада кўпроқ имкониятлар яратиш, уларнинг иқтидорини намойиш қилиш мақсадида хорижий давлатлардаги ўзларидек имконияти чекланган ўғил ва қиз болалар билан ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш, шу билан уларда хаётга бўлган қизиқишни орттириш, ижобий фикрлаш салоҳиятини ривожлантириш таклифини айтиб ўтди. Мазкур таклиф А.Гринберг ва ЮНИСЕФ вакиллари томонидан илиқ қабул қилинди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ЮНИСЕФ халқаро ташкилотини узоқ муддатли ва ишончли ҳамкор ҳисоблайди ҳамда ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар болалар ва вояга етмаган ўсмирларнинг барқарор ривожланиши, сифатли таълим олишлари ва соғлом турмуш тарзи кечиришларига хизмат қилади.

Похожие статьи