Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Фарғона вилояти Риштон туманига ташриф

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг Т.Нарбаева раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Риштон туманида истиқомат қилувчи оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганиб чиқилди. Хонадонлардаги реал ҳолат ва вазиятнинг изчил таҳлили давомида аниқланган муаммолар юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Риштон туманидаги “Оқ ер”, “Оқ томир”, “Уч ариқ”, “Бўстон” ва “Узун кўча” каби маҳалла фуқаролар йиғинлари (МФЙ) оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит бўйича хонадонларни ўрганиш мақсадида бириктирилган бўлиб, ишчи гуруҳ 1251та хонадон ва 30та ижтимоий соҳа объектларида бўлди.
Турли оилалар билан олиб борилган ўзаро фаол мулоқот самараси ўлароқ, ўрганиб чиқилган хонадонларнинг 268та, ижтимоий соха объектларининг эса 3тасида муаммолар борлиги аниқланди ва бартараф этилди.
Ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий-маънавий мухит бўйича олиб борилган ўрганишлар натижасида 105та турли хил оилавий келишовчилик, оилавий ажримлар арафасида турган оилалар яраштирилди.
Шунингдек, оилаларнинг 260тасига тиббий ёрдам, 37тасига дори-дармон воситалари, 33тасига озиқ-овқат, 16тасига 6,3 млн сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож 28та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Тумандаги “Бўстон”, “Оқ ер”, “Узун кўча”, “Оқ томир” МФЙлардаги 315 нафар хотин-қизлар “Соғлом авлод учун” фондининг кўчма бригадаси томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг 4 нафар фарзанди имтиёзли равишда мактабгача таълим муассасаларига жойлаштирилди ва 1 нафар имконияти чекланган ўқувчига компьютер олиб берилди.
Имконияти чекланган оила аъзолари бор оилаларнинг 10 тасига эса ногиронлик аравачалари тарқатилди.
Хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласида худудлардаги 110 нафар ишсиз хотин-қизлар тумандаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди.
Жумладан, “Оқ ер” ва “Узун кўча” маҳалла фуқаролар йиғинларида фойдаланилмай турган бўш бинолар кайтадан таъмирланиб, 40 нафар хотин-қизлар учун  янги иш ўринлари яратилди.
Шуниндек, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа мақсадларда 13 нафар хотин-қизларга 67,9 млн сўмлик кредитлар ажратилди.
2 нафар кам таъминланган оилалардаги ишсиз хотин-қизларга тикув машиналари топширилди. 
Махаллалардаги 91та оилага газ балонлари тарқатилди, хонадонларга 52 тонна, 10-сонли мактабгача таълим муассасига 4 тонна кўмир етказиб берилди.
Умумий ҳисобда 1.5 км узунликдаги ариқ ва зовурлар тозаланди, 1.5 км масофадаги кўчаларга ичимлик суви қувурлари ётқизилди, 4 км узунликдаги тупроқ йулларига шағал етказилиб, 1та электр подстанцияси таъмирланди.
“Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 21-мактабгача таълим муассасаси қайтадан таъмирланиб, янгидан жиҳозланди.

Похожие статьи