Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Бизнес-форум натижаларидан илхомланиб тадбир иштирокчилари уз лойихаларини амалга оширишни бошладилар

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, жумладан бизнес соҳаси вакиллари ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқот ва фойдали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш, ҳудудларда бизнес-муҳитини такомиллаштириш масалалари бўйича, шунингдек тадбиркорлик субъектларига, аввало вилоятлар, шаҳар ва туманларда сифатли давлат хизматлари тақдим этилишини таъминлаш давлат органлари ва тадбиркорлик тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини, айниқса тадбиркорлик субъектлари фаолиятини энди бошлаган даврларда уларни қўллаб-қувватлашнинг янги самарали тизимини яратишни тақозо этади.
Бу борада 28-29 июн кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Жамиятнинг ривожланишида Хотин-қизлар тадбиркорлигининг ўрни” шиори остида I Республика тадбиркор аёллар бизнес-форуми ўтказилди.
Бизнес-форум доирасида кичик бизнесга оид турли шўъбаларда амалий машғулотлар, учрашувлар, маҳорат дарслари, саёҳатлар ва очиқ давра суҳбатлари ўтказилди.
Бизнес-форум натижаларидан илхомланиб тадбир иштирокчилари уз лойихаларини амалга оширишни бошладилар.


Ҳусусан, Наманган вилояти Чуст туман Ғова қишлоғидаги тадбиркор  Тожибоева Санобар раҳбарлигида “Ўктамжон сервиз” тикувчилик корхонаси ўз фаолиятини бошлади. Корхона раҳбари Тожибоева Санобарга 2017 йилнинг декабрь ойида 200  млн.  сўмлик имтиёзли кредит ажратилган бўлиб, ундан унумли  фойдаланган ҳолда  40 нафар хотин–қизлардан иборат янги  иш ўрни яратилди. Бундан қувонган Санобархон “Президентимиз ва Республика ҳукуматининг хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка йўналтириш борасида амалга оширилётган ишлари, шу билан бир қаторда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2017 йил июнь ойида бўлиб ўтган Тадбиркор аёллар Бизнес-форумидан рухландим, менга илҳом бахш этди-“дейди.
Корхонада хотин–қизлар, ўсмирлар, болалар учун футболкалар тайёрланиб, Россия  давлати билан тузилган шартномага асосан экспорт қилинишга тайёрлаб қўйилди. 2018 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева  ва вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси  З.Маҳкамова,Чуст туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Базаровалар иштирокида  очилиш  маросими  ўтказилди.
Жумладан, мазкур  очилиш маросимида Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида иштирокини янада ошириш, Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш  оила қадриятларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, Хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Оила” маркази тизими идоралари фаолияти самарадорлигини ошириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўрганиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид  масалалар ҳақида  алоҳида  тушунтириб ўтилди.
 
Ушбу йиғилишда жойларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида:
  • Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, шу жумладан, оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш;
  • Меҳнатга лаёқатли ва ишлаш истагида бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш;
  • Хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини, шунингдек, хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касбий кўникмаларни ўрганиш имконини берадиган бошқа курсларни ташкил этиш;
  • “Устоз-шогирд” тизимини ривожлантириш;
  • Хотин-қизларга узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;
  • Маҳаллаларда бўш турган бинолардан мақсадли фойдаланиш;
  • Касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини битирган қизларнинг бандлигини таъминлаш;
  • Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган қизларга имтиёзли кредитлар ажратилаётганлиги;
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг иштирокини янада ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тадбиркор аёллар” республика бизнес-форумини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Тадбир  сўнгида маҳалла  фаол аёллари, уюшмаган ёшлар иштирокида “Буюклигинг унутма аёл” тадбири ўтказилиб, Миллий  либослар ва миллий  таомлар  кўргазмаси ташкил этилди. Тумандаги ногирон аёл Хамидова  Мухлисага  ногиронлик аравачаси топширилди. Очилиш маросимида 300 нафардан ортиқ хотин-қизлар,отинойилар ва тадбиркор аёллар иштирок этдилар.

Похожие статьи