Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева томонидан Наманган вилояти Косонсой туманига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева томонидан Наманган вилояти Косонсой туманида хотин-қизлар фаолияти билан боғлиқ қуйидаги йўналишларда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ишсиз, кам таъминланган аёлларнинг бандлигини таъминлаш соҳасида, “Олмазор” ва “Жар” маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбиркор аёлларни жалб этган ҳолда, кўптармоқли тикувчилик цехи ташкил этилиб, жами 65 нафар хотин-қизлар учун янги иш ўрин яратилди.
Чуст тумани “Ғова” қишлоғидаги бўш турган интернат-лицейнинг ётоқхонаси биносида “Ўктамжон сервис” корхонаси томонидан жами 40 ўринга мўжаллаган аёллар учун тикув цехи ташкил этилди ва унинг очилиш маросими ўтказилди.
Косонсой тумани “Боғи шамол 2” маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 15 та иш ўринли тикув цехи очилди.
Наманган шаҳридаги “Ziyo-tex” корхонасининг очилиш маросими ўтказилиб, 50 нафар ишсиз аёллар ишга жойлаштирилди.
Жами 170 нафар аёллар учун иш ўринлари яратилди.

Оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада барқарорлаштириш,  оилавий муаммоларни бартараф этиш, фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқиш, маънавий-маърифий учрашувлар, ўқув-семинарлари ўтказиш соҳасида:
Косонсой туманида 8-13 февралькунлари сайёр қабул ташкил этилиб, 125 та фуқаролар қабул қилинди. Шундан 20 таси уй-жой, 12 таси ер майдони ажратилиши, 8 таси тиббий хизмат, 57 таси оилавий муаммолар, 23 таси тадбиркорлик, 10 таси моддий ёрдам бўйича мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, оилавий муаммо юзасидан 60 та ёзма мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, хал этиш чоралари кўрилди.
Қабулга келган 20 нафар тадбиркорлар учун ўқув марказ очиш масаласида 3 та, кредит билан боғлиқ 9 та, оммвий ахборот воситаларида давра суҳбатлари ўтказиш бўйича 3 та, бино ва ер майдони ажратиш юзасидан 5 та мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, масалалар тегишли идоралар билан ҳал этилди.
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармонида белгилаб берилган топшириқларнинг ижроси юзасидан Чуст туманидаги аҳоли дам олиш масканида 252 нафар аёллар билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилиб, Фармонда белгилаб берилган устивор вазифалар юзасидан тушунчалар берилди.
Косонсой туманда мавжуд 59 та маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчилар билан ўқув-семинари ўтказилиб, унда маслаҳатчилар фаолиятидаги мавжуд муаммолар ҳамда ҳозирги кун талаблари асосида келгусида амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Косонсой туманидаги барча таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмитасининг корхона, муассаса, ташкилотлардаги бошланғич етакчилари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, қизлар тарбияси, одоб-аҳлоқи борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Косонсой тиббиёт коллежида тумандаги фаол хотин-қизлар, тиббиёт ва таълим муассасалари вакиллар, маҳалла маслаҳатчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқот давомида ҳозирги кунда оилаларда учраётган муаммолар ва уларнинг олдини олиш чоралари муҳокама этилди.
Косонсой тумани ҳокимлигининг мажлислар залида 9 февраль куни Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда Наманган вилоятдаги 300 нафар отинойилар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда бугунги кунда учраётган оилавий муаммолар, уларни бартараф этишда отинойиларнинг ўрни ва масъулияти юзасидан тушунчалар берилди.
Косонсой туманидаги “Кушон” дам олиш марказида 200 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, боқувчисни йўқотган ҳамда махсус ҳисобдаги аёллар учун “Буюклигинг унутма аёл!” мавзуида мадани-маърифий тадбир ўтказилиб, унда тадбиркор ва ҳунарманд аёлларнинг ижлод маҳсулларининг кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбир давомида шоирлар Мамажонов Аъзамжон “Муқалддас аёл” ва Жўраева Мавлудахон “Онажон”, “Ажиб сирлар” номли шеърлар билан тадбирга ўзгача кайфият бағишладилар. Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўсатган артист Меҳри Абдуллаева республика ёш ижодкорлар кўрик-танловининг 1-ўрин соҳиби Шаҳноза Ёқубжонова опера йўналишида “Севги садоси”, “Мени унутма” номли асари билан иштирок этдилар.
Наманган шаҳридаги 68-сони умумтаълим мактабида “Қизларжон клуби”, “Бувижонлар ўгити”, Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлар етакчилари билан учрашув ўтказилди.
Барча туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, “Тадбиркор ёллар” уюшмаси бўлимлари, “Маҳалла” фонди бўлимлари бош маслаҳатчилари, ҳунарманд ва фермер аёллар (жами 82 нафар) билан учрашув бўлиб ўтди. Унда, ёшларни оилага тайёрлаш, ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, маънавий муҳитни соғломлаштириш, аёллар ҳунармандчилигини ривожлантириш масалалари бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари Косонсой туманида жорий этилган оила, хотин-қизлар билан ишлаш тизими Наманган вилоятининг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилди.


Похожие статьи