Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси биносида ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди

 2018 йил 16 февраль куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси биносида Фарғона вилояти Қўқон шаҳар енгил саноат касб-хунар коллежи ва Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги 5-сон махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари учун маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш юзасидан ҳамкорликдаги чора-тадбирлар дастури  Ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Махсус коллеж ва мактабларда тарбияси оғир, оиласидаги зўравонлик, ота-онанинг ишсизлиги, кам таъминланганлиги ва хорижий давлатга ишлашга кетганлиги ёки боқувчисини йўқотганлиги сабабли назоратсиз қолган, адашиб жиноят содир қилган қизлар таҳсил олишади.

Ишчи гуруҳ йиғилишидан мақсад қизларни ўқув-тарбия муассасасини битирганларидан сўнг оилаларига қайтишлари, тўлақонли хаёт кечиришлари ва жамиятга қўшилишларини таъминлаш, олдинги хатоларни такрорламасликлари, жиноятга қайта қўл урмасликларига эришишдан иборат.

Похожие статьи