Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

БМТнинг Болалар жамғармаси ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Болалар фаровонлиги мониторинги Дастури доирасида кенгайтирилган давра суҳбати – тегишли вилоятларнинг ҳисоботи тақдимоти ташкил этилди

2018 йил 9 февраль куни БМТнинг Болалар жамғармаси ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Болалар фаровонлиги мониторинги Дастури доирасида кенгайтирилган давра суҳбати – тегишли вилоятларнинг ҳисоботи тақдимоти ташкил этилди.
Ушбу тадбирда ЮНИСЕФ вакиллари, Камолахон Рахманова, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси Фуқаролик жамияти институтлари билан ишлар ва ҳалқаро алоқалар бўлими раҳбари Н.Шотурсунова, Б.Маматюсупов ҳамда Фарғона, Жиззах, Хоразм, Қорақалпоғистон худудларидан келган масъуллар қатнашдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси Фуқаролик жамияти институтлари билан ишлаш ва ҳалқаро алоқалар бўлими раҳбари Н.Шотурсунова очиб бериб, Ўзбекистонда Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр билдириб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида аёллар ва болаларни имкониятларини оширишнинг янги тизими ҳақида маълумот бериб ўтди.

Фарғона, Жиззах, Хоразм, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган ННТлар фаолияти таҳлил этилиб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.

Похожие статьи