Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Республикамизнинг энг яхши 100 инновацион лойихалари аниқланди

Инсоннинг маънавий камолотга эришувида, жамиятнинг иқтисодий-маданий-маърифий ривожида хотин-қизлар ўрни фавқулодда муҳимдир. Мамлакатимиздажамиятнинг тараққиёти  жабҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларда хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги бежиз эмас. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда иқтисодий-маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналиши деб эътироф этилган бугунги кунда, хусусан, таълим жараёнининг барча босқичларида бу соҳада  дахлдор  муаммоларни етарли даражада назарда тутиш ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Зеро, Ўзбекистонда илм-фан билан шуғулланаётган хотин-қизлар кўпаймоқда:  жумладан, бугунги кунда жамиятимизда 600 дан ортиқ фан доктори, 4 минг 780 га яқин фан номзоди, 8 нафар академик илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида самарали меҳнат қилаётганлигини алоҳида эътироф этиш мумкин. Қолаверса, 2013-2017 йилларда интеллектуал мулк объектларига Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий муҳофаза ҳужжатини олган хотин-қизларимизнинг сони  378 нафарни ташкил этади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси  томонидан, иқтидорли хотин-қизларни фан ва техника тараққиётининг барча йўналишлари бўйича илмий-амалий изланишлари ҳамда инновацион ишланмаларини  самарали амалга оширишларида, уларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишларида кўмаклашиш, илғор технологияларни тадбиқ этиш, ихтирочилик ва тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштириш, иқтидорли хотин-қизларни касб-ҳунар эгаллашларида кўмаклашиш, интелектуал мулк эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида фаолиятнинг самарадорлигини ошириш юзасидан кенг имкониятлар яратилмоқда.
Юқорида айтилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД томонидан «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танлови ўтказилмоқда.
Танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида турли номинациялар бўйича совриндорлар Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси ҳамкор ҳамда ҳомий ташкилотларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланади. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 20 февраль куни “Туркистон” саройида бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ходимлари, Ихтирочи аёллари уюшмаси  ва Эксперт кенгаши аъзолари, танлов иштирокчилари, турли соҳаларда фаолият юритаётган иқтидорли хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танловида   мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларига ўз техник лойиҳалари, рационализаторлик таклифлари, инновацион  ишланмаларини  жорий этиш  мақсадида кўплаб олима аёллар, докторант, иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочи, рационализатор, инженер, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис  ҳамда тадбиркор хотин-қизлар илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган ўз ихтиролари, инновацион ғоя, технология ва лойиҳалари билан иштирок этишмоқда.
Танлов номинациялари:
1. Энг яхши ихтиро;
2. Энг яхши фойдали модел;
3.  Энг яхши саноат намунаси;
4.  Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси;
5.  Энг  яхши рационализаторлик таклифи;
6. Энг самарали  инновацион лойиҳа (фан ва технологияларнинг барча устувор йўналишлари бўйича);
7. Хотин-қизлар раҳбарлигида амалга оширилаётган энг самарали  инновацион лойиҳа (фан ва технологияларнинг барча устувор йўналишлари бўйича);
8.  Энг самарали бизнес лойиҳа (иқтисодиёт тармоқларининг   барча   йўналишлари бўйича);
9. Таълим соҳасидаги энг самарали   инновацион лойиҳа (таълимнинг  барча  йўналишлари бўйича);
10. Омадли старт (ўз кичик корхоналарида  инновацион маҳсулотларни жорий қилмоқчи бўлаётган тадбиркор аёллар учун).
11. Ўқувчи ва талаба қизларнинг энг истиқболли инновацион  ғояси;

Танловдан сўнг ғолибликни қўлга киритган 100 та инновацион лойиҳа муаллифлари билан лойиҳаларни амалда жорий қилиш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилади.
Хотин-қизларнинг ўз истеъдодларини намоён қилишларига имконият яратиш мақсадида Ўзбекистон Хотин- қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда малака ошириш курслари, касб-ҳунарга йўналтирилган курслар ва маҳорат дарслари ташкил қилинади.
Хотин-қизлар томонидан яратилган янги маҳсулотлар, техника, технологиялар асосида ишлаб чиқариш корхоналари очиш  бўйича мақсадли ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Иқтидорли хотин-қизларни  тегишли соҳа  корхоналарининг илмий, техник ва технологик муаммолари бўйича олинган  патентлари асосида инновацион лойиҳаларини тайёрлаб Инновацион ривожланиш вазирлиги, агентликлар, Холдинг компаниялари, акциядорлик жамиятлари, саноат корхоналари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган танловларда қатнашишлари бўйича ташкилий ишлар амалга оширилади. Шунингдек, иқтидорли хотин-қизларни ўз лойихалари билан халқаро танловларда қатнашишлари бўйича ҳам мақсадли ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Иқтидорли хотин-қизларни  хорижий мамлакатлар  олий ўқув юртлари, илмий марказ ва саноат корхоналарига малака оширишларга боришларида ҳамда халқаро анжуманлар, семинарлар, ярмаркалар ва кўргазмаларда қатнашишлари бўйича мақсадли ишлар бажарилади. Шу билан бирга, мамлакатимиз хотин-қизлари билан яна бир қатор мақсадли ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
       
Замонавий тараққиёт йўлида одимлаб бораётган мамлакатимиз учун Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда  янада ривожлантириш  Ҳаракатлар стратегияси дастурининг қабул қилиниши катта аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва қўмита қошидаги “Ихтирочи аёллар” уюшмаси ушбу дастур моҳиятидан келиб чиқиб, иқтидорли хотин-қизлар томонидан амалга оширилаётган республикамиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун зарур бўлган инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳамда уларнинг инновацион фаолиятини янада ривожлантиришда барча имкониятларни ишга солиб ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Похожие статьи