Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Зулфия номидаги Давлат мукофоти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони аёлларга оид давлат сиёсатини мутлақо янги босқичга кўтарди, шу билан бир қаторда жамиятимизда хотин-қизларга бўлган эътиборни янада кучайтирди.  
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 1999 йил 10 июндаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-2326 Фармонига мувофиқ мазкур мукофот 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун берилар эди. Бугунги кунга қадар республика бўйича 255 нафар иқтидорли қизлар ушбу нуфузли давлат мукофотига муносиб деб топилган.
Янги Фармонга мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотини ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга тақдим этилиши белгиланди. Аҳамиятли жиҳати, ёш чегарасининг 22 дан 30 ёшгача узайтирилганлиги фан-таълим соҳасида илмий изланишлар билан шуғулланаётган олима қизларимиз учун кенг имкониятлар эшигини очиб беришидадир.
Эндиликда қизларимиз фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳалари билан биргаликда жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлишлари мумкин. Шу билан бирга Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг икки нафардан номзодига жами 28 нафар иқтидорли қизларга тақдим этилади. Яна бир жиҳати, мукофотга муносиб кўрилган умумий ўрта, ўрта махсус касб таълим муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лаураетлари бўлган ўқувчилари давлат грантлари асосида олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичига, бакалавриат босқичи талабалари эса тегишли йўналишлар бўйича олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига қабул қилинадилар.
Шунга кўра, жорий йилда 28 нафар иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар. Мукофот совриндорлари сафига янги кириб келган совриндор қизлар иштирокида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида элимиз ардоғидаги шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Миллий боғ ҳудудида жойлашган Адиблар ҳиёбонида Зулфияхоним ҳайкали пойига гул қўйиш маросими, Маданият вазирлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раҳбарлари билан тантанали учрашувда мукофот совриндорлари ўз ижодлари билан иштирок этдилар. Совриндорларга вазирликларнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Бу йилги 28 нафар совриндорларнинг 7 нафари адабиёт, 8 нафари санъат, 8 нафари маданият, 3 нафари фан, 1 нафари таълим ва 1 нафари янги жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлдилар. Улар орасида Ўзбекистон, Осиё ҳамда Жаҳон чемпионлари, илм-фан соҳасида қатор ютуқларни қўлга киритган, бадиий адабиёт йўналишида кўплаб китоблари нашрдан чиққан истеъдод эгалари бор.
Муҳтарам Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг “Ер юзидаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади” - деган сўзларининг ўзи ҳам аёл билан жамият ўртасидаги узвий боғлиқликнинг нақадар муҳим экани ва хотин-қизлар юртбошимизнинг эътибори ва эҳтиромида эканини исботлаб туради.



Похожие статьи