Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Бухоро шаҳрида “Ўз бизнесингни бошла” шиори остида ўқув семинари бўлиб ўтди

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ёшлар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида яратилган қулай шарт-шароитлар юзасидан ҳамда ёшларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида ҳудудларда семинар ташкил этиш бўйича қўшма фармойиш асосида жорий йилнинг 12-13 март кунлари Бухоро шаҳрида маҳаллаларда истиқомат қилувчи уюшмаган ва касб-ҳунар коллежларини битираётган тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бўлган қизлар билан “Ўз бизнесингни бошла” шиори остида ўқув семинари ташкил этилди.
Мазкур ўқув семинари Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон банклар Ассоциацияси, “Тадбиркор аёл”, “Ҳунарманд” уюшмалари, Марказий банк ҳамкорлигида ташкил этилди
Ўқув семинарида оилавий тадбиркорлик, кичик-бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш учун хотин-қизлар ва ёшларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар, имтьиёзлар ҳамда банк хизматлари тўғрисида мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди, “бизнес саёҳат” ташкил этилди. Семинар иштирокчилари “бизнес саёҳат” давомида Бухоро шаҳридаги Бухоро ипак гиламлари марказида бўлиб, гилам ва адрас тўқувчилар, дастгоҳлар, турли рангдаги матолар, дастгоҳларни бошқараётган чевар қизларнинг иш фаолияти билан танишдилар. Марказ бошлиғи С.Бурханова ва Марғилонлик уста Ҳ.Тўхтамуродовлар билан бўлган суҳбатлар семинар иштирокчиларида катта таъсурот қолдирди.
Ўқув-семинарининг иккинчи куни семинар иштирокчилари “Тадбиркор аёл” уюшмаси биносида “Тадбиркорлик психологияси”, “Оила-уй-рўзғор-бизнес мувозанати”, “Оилавий тадбиркорликда аёлнинг роли” ва “Ёш тадбиркорларнинг муваффақият сирлари” мавзуларида очиқ суҳбат ва баҳс-мунозаралар ўтказилди.
 Семинар иштирокчиларига аёллар сартарошлиги, ҳамширалик, пишириқлар, парда тикиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

Похожие статьи