Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

“Соғлом оила - жамият бойлиги”

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг 98 фоизи оилаларда истиқомат қилади. Ҳозирда республикамизда 7 миллион 560 мингга яқин оилалар мавжуд. Ҳар йили 250-300 минг янги оила барпо бўлмоқда. Оилаларни  мустаҳкамлаш,уларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда спортнинг аҳамияти жуда катта.
         Соғлом оилани шакллантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, спортни кенг тарғиб этишга қаратилган   дастурлар қабул қилиниб, амалиётга жорий этилмоқда. Айниқса, ўсиб келаётган ёшлар ва хотин-қизлар  саломатлигига жиддий аҳамият қаратиляпти. Шу боисдан Хотин-қизлар қўмитаси жойларда қизлар ва аёлларни жисмоний тарбия ва спортга  мунтазам  жалб этиш, шу йўл билан улар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширяпти.
         Бугун Халқаро оила куни муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳаваскор аёллар ўртасида веломарафон  ўтказилда.
Тараккиёт  кўчасида ўтказилаётган ушбу  веломарафонда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидан 500дан  ортиқ турли тоифадаги аёллар: идора ва ташкилотлар ишчи - ходимлари, уй бекалари, олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари иштирок этда.  
         Умумий велотрассанинг масофа узунлиги 4 км бўлиб,мусобақа ёшга доир алоҳида гуруҳларгабўлинди: 18 ёшдан 30 ёшгача, 31 ёшдан 45 ёшгача, 45 ёшдан юқори.  
         Мусобақада барча ёш тоифасидаги гуруҳлар ичидан  1, 2, 3-ўринларни эгаллаганлар  диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Шунингдек,  веломарафонда “Энг ёши улуғ пойгачи”, “Энг маҳоратлипойгачи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш пойгачи”, “Энг фаол аёл пойгачи”  каби қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади.
         Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Велоспорт  Федерацияси раиси Т.К.Нарбаева иштирок этадилар

Похожие статьи