Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Тошкент шаҳрида Осиё велосипед спорти Конфедерацияси (АСС) Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди

    Куни кеча  Тошкент шаҳрида “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида Осиё велосипед спорти Конфедерацияси (АСС) Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Осама Ахмад Абдулла аль Шафар - Осиё велосипед спорти Конфедерацияси Президенти, Шайх Халед Хамад Ахмед Ал Халифа - Осиё велосипед спорти Конфедерацияси вице Президенти (Малайзия); Амарджит Сингх - Осиё велосипед спорти Конфедерацияси вице Президенти (Бахрайн қироллиги); Онкара Сингх - Осиё велосипед спорти Конфедерацияси Бош котиби хамда Ўзбекистон велосипед Федерацияси раиси Танзила Нарбаева, Ўзбекистон велосипед Федерацияси раиси биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев ва Федерация халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Орхан Копадзе иштирок этди.Мазкур Ижроқўм йиғилишида қуйидаги масалалар мухокама қилинди:
   - болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча ҳудудларда, айниқса, қишлоқ ва чекка-чекка ҳудудларда болалар спорти объектлари тармоғини янада кенгайтириш орқали болалар спортини янада ривожлантириш; умумтаълим мактабларида — ўқувчилар орасидан жисмоний тарбия ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда истеъдодли ёшларни саралаб олиш (селекция) ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари спорт захирасини шакллантириш мақсадида кейинчалик минтақавий спорт мусобақаларида иштирок этиш учун синфдан ташқари спорт тўгараклари ва секциялари машғулотларини ташкиллаштириш борасида илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш масала ва вазифалари амалга ошириш;
    - велоспорт турини юртимизда янада ривожлантириш, ёшларни бунга оммавий жалб қилиш орқали етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларнинг иқтидори ва қобилиятларини тўла намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ва Осиё велоспорт Конфедерацияси ўртасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни кенгайтириш ва уларни амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга ошириш.
    - мамлакатимизда 2019 йилда шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатини ўтказиш тўғрисида.
Осиё велоспорт Конфедерацияси билан ушбу халқаро мусобақани ўтказиш учун белгиланган андоза, талаб ва шартларга жавоб берадиган таалуқли спорт инфратузилмалари (велотрек, спорт базалари ва х.к.) мавжуд бўлиши тўғрисида ахборот алмашуви йўлга қўйилганлиги, мазкур ташкилот томонидан ҳар тарафлама кўрсатилаётган кўмак ва ёрдам ҳақида фикрлар билдирилди.
Шу ўринда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раҳбарияти ҳозирги кунда Хукуматнинг дастурига асосан Тошкент шаҳридаги велотрекда капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланганини ҳамда жадал юритилаётганлигини, натижада велотрек дунё андозаларига жавоб берадиган иншоот бўлиб ишга тушишини билдирди.
Шу ўринда режалаштирилаётган халқаро мусобақаларни ўтказишда Осиё велоспорт Конфедерацияси раҳбарияти томонидан барча тегишли бўлган ҳуқуқий-меъёрий, услубий ва амалий кўмак ва ёрдам берилиши таъкидланди.

Похожие статьи