Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Диққат! Диққат! Диққат!

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги  томонидан жорий йилнинг 21-27 май  кунлари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги ўтказилмоқда.Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталигида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган хотин-қизлар ўз бизнес ғоялари билан иштирок этишлари мумкин.
Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталигини ўтказишдан асосий мақсад:
  • юртимизнинг иқтидорли хотин-қизларини излаб топиш, улар томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган бизнес ғоя ва лойиҳаларнинг асосий йўналишларини, ҳолатини ва даражаларини аниқлаш;
  • мамлакатимиз хотин-қизларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва уларнинг ўзига бўлган ишончини ортириш;
  • хотин-қизларнинг  интелектуал мулк объектларини  ҳуқуқий муҳофаза қилишларига кўмаклашиш;
  • хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятига инновацион ёндашувни жорий қилиш;
  • хотин-қизларнинг ўз бизнес ғоя ва лойиҳаларини амалга оширишларига кўмаклашиш.
Инновацион тадбиркорлик ҳафталиги иштирокчилари ҳафталик давомида қуйидаги имкониятларга эга бўлишади:
  • Тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун бизнес семинарларда билим олишади;
  • Тажрибали тадбиркорлар томонидан ўтказиладиган кўргазмавий-амалий машғулотлар ҳамда давра сухбатларида қатнашишади;
  • Ихтиро, фойдали модел, саноат наъмунаси ва товар белгиларини ҳуқуқий муҳофазаси бўйича сабоқлар олишади;
  • Ихтирочи ва тадбиркор хотин-қизларнинг инновацион ғоя, махсулот ҳамда ишланмалари кўргазмасида қатнашишади;
  • Семинар тренинг якунида хафталикда иштирок этган хотин-қизлар олинган билимлар асосида тайёрланган бизнес лойиҳалари бўйича тақдимотлар қилишади.
  • Хафталик давомида тўлиқ таълим олган хотин-қизларга сертификат берилади.
Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги ташкилотчилари:
  • Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
  • Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги
  • Тошкент шахридаги Турин политехника университети

Инновацион тадбиркорлик ҳафталигида иштирок этиш истагида бўлган хотин-қизларнинг аризалари online тўлдириш орқали  http:// ixtirochiayol.wcu.uz/ сайтида
18-майгача қабул қилинмоқда. Инновацион тадбиркорлик ҳафталигини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита томонидан барча аризалар ўрганиб чиқилиб, 19-май куни инновацион тадбиркорлик хафталигида иштирок этадиган хотин-қизлар рўйхати эълон қилинади.
Инновацион тадбиркорлик ҳафталиги  ташкилий қўмитаси манзили:
Тошкент шахри, Навоий кўчаси 30, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,  Инновация ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими 
Боғланиш учун телефонлар: +99871244-04-58; +998909717573; +998931717017;

Похожие статьи