Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети томонидан жорий йилнинг 21-26 май кунлари Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги ўтказилмоқда.Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида ташкил этилган Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталигида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган 200 дан ортик хотин-қизлар ўз бизнес ғоялари билан иштирок этмоқдалар.

Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталигини ўтказишдан асосий мақсад:
  • юртимизнинг иқтидорли хотин-қизлари томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган бизнес ғоя ва лойиҳаларнинг асосий йўналишлари, ҳолати ва даражаларини аниқлаш;
  • мамлакатимиз хотин-қизларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва уларнинг ўзига бўлган ишончини орттириш;
  • хотин-қизларнинг  интеллектуал мулк объектларини  ҳуқуқий муҳофаза қилишларига кўмаклашиш;
  • хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятига инновацион ёндашувни жорий қилиш;
  • хотин-қизларнинг ўз бизнес ғоя ва лойиҳаларини амалга оширишларига кўмаклашиш.
21 – май куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети конфренсиялар залида Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталигини Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари - профессор Нурматова Мукаррам Ахмедовна очиб берди.
Очилиш маросимида инновацион тадбиркорлик ҳафталигига мезбонлик қилаётган Тошкент шахридаги Турин политехника университети ректори -  профессор Шарипов Қўнғиротбой Авезимбетович ўз табрик сўзлари билан келган хафталик иштирокчиларини қутлади.
      Шунингдек Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи, техника фанлари доктори, профессор Норкулова Карима Тухтабаевна “Иқтисодиётимиз тараққиётида ихтирочи хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида маъруза қилди.
Очилиш маросими сўнггида элимиз хурматига сазовор бўлган тадбиркор ҳамда профессор Шермуҳамедова Жамила Ташпўлатовна “Аёллар тадбиркорлигининг ривожланишида янги инновацион ғояларни шакллантириш” номли маърузаси билан чиқиш қилди.
Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги доирасида хотин-қизларга яна бир эътиборли тарихий воқеа бўлиб ўтди.
Яъни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикасии Инновацион ривожланиш вазирлиги  ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳамкорлик меморандуми имзоланиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси - Нарбаева Танзила Камаловна сўзга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири - Абдураҳмонов Иброҳим Юлчиевич ва Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директори - Файзуллаев Алишер Насибуллаевич ўз табрик сўзлари билан иштирок этди.
Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги давомида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтмоқда:
  • Инновацион тадбиркорлик ҳафталиги иштирокчилари учун ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси ва товар белгиларини ҳуқуқий муҳофазаси бўйича ўқув машғулотлари;
  • Тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун бизнес семинарлар;
  • Тажрибали тадбиркорлар томонидан кўргазмали амалий машғулотлар ҳамда давра суҳбатлари;
  • “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танлови ғолибаларининг танловдан сўнг амалга оширган ишлари бўйича тақдимотлари;
            Ҳафталик якунида иштирокчи хотин-қизлар орттирган тажриба ва кўникмалари асосида тайёрлаган бизнес лойиҳалари бўйича тақдимотлар қилишади. Ҳафталик давомида таълим олган хотин-қизларга сертификат берилади.
Шунингдек, имзоланган ҳамкорлик меморандумлари асосида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги  томонидан республикамизнинг турли корхоналарида самарали ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдаги ижодий масалаларни ҳал қилишда ихтирочи аёлларнинг ижодий потенциалини кучайтириш, жамият эътиборини республика хотин-қизларининг интеллектуал потенциалини  ривожлантириш масалаларига қаратиш ишлари амалга оширилади.
Хотин-қизларнинг ўз истеъдодларини намоён қилишларига имконият яратиш мақсадида Ўзбекистон Хотин- қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда йил давомида малака ошириш курслари, касб-ҳунарга йўналтирилган курслар ва маҳорат дарслари ташкил қилиб борилади.
Хотин-қизлар томонидан яратилган янги маҳсулотлар, техника, технологияларни амалиётга жорий қилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари очиш  бўйича мақсадли ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
Иқтидорли хотин-қизларни  тегишли соҳа  корхоналарининг илмий, техник ва технологик муаммолари бўйича олинган  патентлари асосида инновацион лойиҳаларини тайёрлаб Инновацион ривожланиш вазирлиги, агентликлар, Холдинг компаниялари, акциядорлик жамиятлари, саноат корхоналари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган танловларда қатнашишлари бўйича ташкилий ишлар амалга оширилади. Шунингдек, иқтидорли хотин-қизларни ўз лойихалари билан халқаро танловларда қатнашишлари бўйича ҳам мақсадли ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Иқтидорли хотин-қизларни  хорижий мамлакатларнинг  олий ўқув юртлари, инновация марказлари ва саноат корхоналарида ўз малакаларини оширишга юбориш ҳамда халқаро анжуманлар, семинарлар, ярмаркалар ва кўргазмаларда иштирок этишлари бўйича  мақсадли ишлар бажарилади.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишлар Республикамиз хотин-қизлари томонидан бажарилаётган инновацион лойиҳаларини кенг жамоатчиликка тарғиб этишда ҳамда олима, ихтирочи, тадбиркор ва ишбилармон аёлларнинг янги авлодини тарбиялаб ўстиришга хизмат қилади.




Похожие статьи