Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

“Миллий қадрият ва урф одатларни сақлашда аёлларнинг ўрни” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5325-сонли Фармони ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастурининг IV-боб, 23-бандида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ёшларни миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини янада юксалтириш, шу билан бирга жамиятда жисмоний ва маънавий соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали мамлакатимиз бугунги тараққиётининг муҳим асослари бўлган тинчлик ва барқарорликни сақлаш, маданий-маънавий тараққиёт, оила, маҳалла, таълим муассасалари ва ижтимоий тузилмаларнинг роли ва таъсирини оширишга доир масалаларни таҳлил қилиш, муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимларини бериш мақсадида, 22 май куни “Миллий қадрият ва урф одатларни сақлашда аёлларнинг ўрни” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар Қўмитасининг раиси Танзила Камаловна Нарбаева очиб берди.
Конференциянинг ялпи мажлисида сўзга чиққан  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров- “Маънавий тарбияни шакллантиришда аёлларнинг ўрни”, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари, фалсафа фанлари доктори, профессор Мукаррам Нурматова - “Миллий қадриятлар ва урф-одатларни асраб-авайлаш ва келажак авлодга безавол етказишда Хотин-қизлар Қўмиталарининг ўрни”, Ўзбекистон “Миллий тикланиш демократик партияси” Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқаруви аъзоси Фируза Мухамеджанова -“Сиёсий партияларнинг аёллар қаноти: муаммолар таҳлили” мавзуларидаги маърузаларида  кўтарилган масалалар ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий жиҳатдан жуда долзарблигига  муаммоларга алоҳида тухталиб, уларнинг ечими борасида таклиф ва тавсиялар бердилар.
Мазкур илмий-амалий анжуманнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, у қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилиб, ушбу шуъбалар доирасида муҳокама этилган масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
1-шўъба. Аёллар маънавияти- ёшларни миллий қадриятлар ва урф-одатларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим омил.

2-шўъба. Маҳалла миллий қадриятлар ва урф-одатлар маскани;
3-шўъба. Миллий қадриятларимизни сақлаш ва келажак авлодга безавол етказишда аёлларнинг ўрни;
4-шўъба. Қадриятларнинг қадрсизланиши: муаммо ва ечим;
5-шўъба. Оила-миллий қадрият ва урф-одатларни сақловчи муқаддас олий қадрият;
        Бешта шўъба бўйича 150 дан ортиқ соҳа мутахассислари, олимлар илмий мақолалари билан иштирок этди.  Уларнинг мақолалари илмий тўплам шаклида чоп этилиб, иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

            Анжуман давомида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг ижодий ишларидан ташкил топган “Миллий қадриятлар ва анъаналарнинг намуналари” номли  кўргазмаси намойиш этилди.
Тошкент Давлат консерваторияси талабалари мумтоз мусиқалардан намуналар ижро этдилар.

 Шунингдек, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси қошида ташкил этилган “Зулфиячи қизлар клуби” аъзолари томонидан мушоира ташкил этилди.                  
Конференция республикада кўзга кўринган олималар, фан арбоблари ва соҳанинг етук вакиллари иштирок этди.
 Бир сўз билан айтганда, анжуман ўзаро эркин фикр, мулоҳаза ва савол-жавоб тарзида, интерактив усулларда ўтказилди. Илмий-амалий  конференция иштирокчилари томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар келгусида ёшларни миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини янада юксалтириш амалиётида кенг жорий қилинади.

Похожие статьи