Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

“Халқаро велосипед куни” муносабати билан Тошкент шаҳрида 2018 йил 3 июнь куни веламарафон ўтказилди.

2018 йил 12 апрель куни Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси томонидан «3 июнь – Халқаро велосипед куни» деб белгиланди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасинингҳамкорлигида веломарафон ташкил этилди. Мазкур веломарафон бугун (3июнь) Тошкент шаҳрининг “Ашхабод” сайилгоҳида ўтказилди.
Тадбирнинг аҳамияти юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратишдир.
Бу ишлар албатта аҳоли ўртасида соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш учун тарғибот тадбири десак муболаға бўлмайди.
Шу билан бирга мазкур тадбирнинг эътиборли жиҳатларидан бири веломарафонда мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, чет эл ташкилотлари ходимлари ва барча ҳаваскор велосипед спорти ишқибозлари қатнашди.
Веломарафонга 3 июнь куни Тошкент шаҳар, Махтумқули кўчасида, соат 09-00 да старт берилди. Финиш эса “Ашхабот” сайилгоҳида бўлди.
Тадбир сўнггида машҳур санъаткорлар, эстрада хонандалари ва болажонлардан ташкил топган гуруҳлар иштирокидаги концерт дастури йиғилганларни янада хушнуд этди.
Шу ўринда яна бир эслатма жорий йилнинг 24 июнь санасида Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ва Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Халқаро журналистика куни”га бағишлаб велотур ўтказиш режалаштирилган.
                                                        Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Похожие статьи