Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

“Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш давр талаби” шиори остида ўтказилган ўқув-семинари ҳақида М А Ъ Л У М О Т

Республикамизда Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан мамлакатимизда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу жараёнларда фаол иштирок этиш, мамлакатимиз хотин-қизларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун кредитлар олишларига кўмаклашиш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятига инновацион ёндашувни жорий қилиш, уларниўз бизнес лойиҳаларини амалга оширишларига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманидагиМусиқа мактабида “Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш давр талаби” шиори остида ўқув-семинари ўтказди.Ўқув-семинарда 200 дан ортиқ хотин-қизлар ўз бизнес ғоялари билан иштирок этишди.  “Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш давр талаби” ўқув-семинарини ўтказишдан асосий мақсад:
  • хотин-қизларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва уларнинг ўзига бўлган ишончини орттириш;
  • хотин-қизларнинг  бизнес лойиҳаларини молиялаштириш – кредит олишларида кўмаклашиш;
  • хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятига инновацион ёндашувни жорий қилиш;
  • хотин-қизларнинг ўз бизнес лойиҳаларини амалга оширишларида кўмаклашиш.
         “Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш давр талаби” ўқув-семинари доирасида қуйидаги мавзуларда семинарлар ўтказилди:
  • Иқтисодиётимиз тараққиётида хотин-қизларнинг ўрни
  • Аёллар тадбиркорлигини ривожланишида янги инновацион ғояларни шакллантириш
  • Бизнесга илк қадам, корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва бизнес режа тузиш
  • Маркетинг асослари ва тадбиркорлик субъектларини юридик ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш
  • Тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш, кредитлар турлари ва кредитнирасмийлаштириш тартиби
Шунингдек, тажрибали тадбиркорлар томонидан гурухларда кўргазмали амалий машғулот ўтказилди ҳамда улар иштирокида давра суҳбатлари ҳам ташкил қилинди. 
Хотин-қизларнинг ўз истеъдодларини намоён қилишларига имконият яратиш мақсадида Ўзбекистон Хотин - қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда йил давомида малака ошириш курслари, касб-ҳунарга йўналтирилган курслар ва маҳорат дарслари ташкил қилиб борилади.
Хотин-қизлар томонидан таклиф этилаётган инновацион маҳсулотлар ва технологияларни амалиётга жорий этиш учун корхоналар очиш  бўйича мақсадли ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
 Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишлар Республикамиз хотин-қизлари томонидан бажарилаётган инновацион лойиҳаларини кенг жамоатчиликка тарғиб этишда ҳамда олима, ихтирочи, тадбиркор ва ишбилармон аёлларнинг янги авлодини тарбиялаб ўстиришга хизмат қилади..

Похожие статьи