Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятида миграция оқибатида ҳимояга мухтож бўлган болаларни ҳимоя қилишнинг янги механизмлари шакллантирилмоқда.

Бугунги кунда 2 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари (32 миллион аҳолидан) Россия, Қозоғистон ва Жанубий Корея давлатларида меҳнат мигрантлари сифатида рўйҳатдан ўтган. Натижада болаларни институтционал муассасаларида (интернатларда) узоқ вақтга ташлаб кетиш ҳолатлар кўпайиб бормоқда.
Ҳозирда меҳнат миграциясининг оила ва болаларга таъсирини ўрганиб чиққан расмий тадқиқотлар мавжуд эмас. Шунингдек, болалар ҳимоясига ва миграцияни салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган таклифлар ҳам мавжуд эмас.
Юқоридаги ижтимоий вазиятдан келиб чиқиб Ўзбекистон Хотин – қизлар қўмитаси ЮНИСЕФ ҳалқаро болалар жамғармаси билан ҳамкорликда “миграция оқибатида ҳимояга мухтож бўлган болаларни ҳимоя қилиш” мавзусидаги халқаро лойиҳага “қўл урди”.
2018 йил 11 июнь куни мазкур масалалар бўйича эскпертларнинг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “ЮНИСЕФ” жамғармаси, Европа Иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлиги, “Оила” илмий-амалий маркази, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази вакилларидан иборат эксперт гуруҳи иш бошлади.
Мазкур лойиҳа 36 ойга мўлжалланган бўлиб, мамлакатнинг 4 вилоятини қамраб олиши кутилмоқда.
Лойиҳа давомида мигрант оилаларнинг фарзандларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама камол топиши асосий мақсад этиб белгиланди.

Похожие статьи