Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё ва Хўжайли туманларида “Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази” иш бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармонида ҳудудаларда ёрдамга муҳтож бўлган оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланган. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Республикамизнинг туманларда “Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази” ташкил этилиши режалаштирилган.
2018 йил 16 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Амударё ва Хўжайли туманларида “Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази”нинг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Ахмедован Нурматова, Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳра Ибрагимова, бир қатор ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, тумандаги ҳожи оналар, “Қайноналар кенгаши” раислари иштирок этишди.
     Амударё туманида 192, 1 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, шундан 95,1 минг нафарини хотин-қизлар, Хўжайли туманида 119 минг аҳоли мавжуд бўлиб, шундан 54,2 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этади.   Туманларда ташкил этилган ушбу марказларнинг асосий вазифалари биринчи навбатда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларни меъёрий ҳаётга қайтриш, уларга ва уларнинг фарзандларига ижтимоий-психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатадиган, эртанги кунга умид билан қарашга мослаштирувчи марказ ҳисобланади. Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, ёки депортация бўлган, турли сабабларга кўра оиласи бағрига қайта олмаётган аёлларни иш билан таъминлаш, соғлом ҳаётга қайтриш чораларини кўриш ҳам марказнинг асосий вазифларидан биридир.
Туманларда “Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази” туман   ҳокимлиги биносига яқин жойда, Оила” илмий амалий тадқиқот маркази ва Халқ қабулхонаси билан бир биноларга жойлаштирилди. Бунда марказ фаолиятини туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан назоратга олиш,  “Оила” маркази ва Халқ қабулхонаси ёрдамида аёллар муаммоларини тезкор ҳал этиш имконияти янада кенгаяди. Марказ фаолиятига керакли мутахассислар жалб этилди. Марказнинг фаолият учун керакли бўлган хона ва жиҳозлар билан таъминланди..

Похожие статьи