Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Бизнинг жамиятда ҳар бир аёл давлат ҳимоясидадир!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан “Бизнинг жамиятда ҳар бир аёл давлат ҳимоясидадир!” шиори остида Тошкент шаҳар Бектемир, Яшнобод, Миробод туманларининг туташган жойида яъни Қўйлиқ бозори атрофидаги норасмий ёлланма иш шоҳобчаларида бир марталик ишда банд бўлувчи хотин-қизлар билан Сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул ташкил қилинишидан олдин ҳафта давомида шоҳобчадаги хотин-қизларнинг ҳар бирибилан алоҳида суҳбат олиб борилди ва уларнинг муаммолари ўрганилди. Асосий муаммолар:
1. Ишсизлик;
2. Уй-жойининг йўқлиги; 
3. Турмушидан ажралгани ва боқувчисининг йуқлиги;
4. Норасмий никоҳлар;
5. Айрим аёлларда фуқаролик паспортининг мавжуд эмаслиги;
Қўйлиқ бозоридагинорасмий ёлланма иш шоҳобчаларида фаолият олиб бораётган аёллар сони 150 нафардан ортиқ. Улар асосан Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан келишган. Сайёр қабул давомида 112 нафар аёлларнинг муаммолари ўрганилди. Бугунинг ўзидаёқ 67 нафар аёлнинг муаммолари бартараф этилди. Маълум бўлишича,  уларнинг аксарияти  ўз ҳудудларидаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилишган ва муаммолари ўз ечимини топмаган. Шу туфайли муаммоларини ҳудудларда ҳал бўлишига ишончсизлик пайдо бўлган.  Ушбу шоҳобчалардаги аёлларнинг аксарияти вилоятлардан ташриф буюришган бўлиб, уларда нафақат ишсизлик масаласи балки тиббий, уй-жой, ижтимоий ва ҳуқуқий муаммолар борлиги ҳам аниқланди. Муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят Хотин-қизлар қўмиталари вакиллари, ИИБ ходимлари, ДСҚ, Бандликка кўмаклашиш маркази, Соғлиқни сақлаш бўлимларидан вакиллар ташриф буюрдилар.
Тадбирда биргина Андижон мисолида оладиган бўлсак, вилоятдан Хотин-қизлар қўмитаси котибияти мудири, Бандликка кўмаклашиш маркази, Прокуратура, ИИБ ҳамда вилоят бош отинойиси иштирок этди. Ва улар Андижон вилоятидан келиб  Қўйлиқ бозори атрофидаги норасмий ёлланма иш шоҳобчаларида ишлаётган хотин-қизларнинг муаммоларини жойида ўрганиб, ушбу муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш,  Андижон вилоятидаги яшаш манзилларига қайтариб, бандлик ва  уй-жой билан таъминлаш чоралари кўриди.   Шунингдек, вилоятдан келган мутасаддилар Тошкент шаҳрининг бошқа туманларидаги ана шундай норасмий меҳнат шохобчаларига бориб у ерда фаолият олиб бораётган бошқа Андижонлик аёлларни ҳам топиб ўз юртларига, ўз оилаларига қайтариб муаммоларини баратараф этишларини маълум қилдилар.
Бу йил юртимизда кичик ва ўрта бизнес ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, жорий йилнинг 5 ой мобайнида юртимизда 131 000 мингдан ортиқ хотин-қизлар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан иш билан таъминланди.  Афсуски, Тошкентга вақтинча иш излаб келган опа-сингилларимизнинг аксарияти ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудларда ҳукуматимиз томонидан шундай имкониятлар яратилганидан, аҳолига берилаётган кредитларнинг солиқ ставкаси  ҳам 4  фоизгача туширилганлигидан бехабар эканликлари бизни ҳайратлантирди. Ҳаттоки, айрим аёлларимизнинг бир неча ойдан эмас, балки ундан ҳам кўпроқ вақт давомида ўз вилоятларига бормаганлари, у ердаги ҳозирги бунёдкорлик ишлари, қурилаётган замонавий уй-жойлар ва яратилаётган иш ўринлари ҳақида ҳам маълумотга эга эмасликлари ташвишли ҳолат.
Бундан ташқари, аёлларнинг кўпчилигида фуқаролик паспорти мавжуд эмаслиги ва бу уларнинг ишга киришда катта тўсиқ бўлаётгани маълум бўлди.
Аёллар орасида турли ёшдаги онахонлар, ёш болали аёллар, қизлар ва ҳаттоки ҳомиладор аёллар бор эканлиги бизни ташвишга солди. Ёши катта онахон 62 ёшда бўлиб у билан суҳбат давомида онахоннинг турмуш ўртоғи вафот этгани, уй-жойга эҳтиёжи борлигини билдирди.
Яна аёллар орасида баъзи келинчакларнинг турмуш ўртоғининг зўравонликларидан азият чекиб, Тошкентга қочиб келгани маълум бўлди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан яна бир ҳайрли ишга қўл урилди. Ишсиз юрган, қўлида ҳунари йўқ қизларга маълум йўналишда ҳунар ўргатиш ва уларни қўшимча даромад топа олиши учун имконият яратиш мақсадида уларга керак бўладиган асбоб-ускуна билан таъминлаш режалаштирилди.
Ўзбекистон Хотин-қизлари ташаббуси билан бошланган “Бизнинг жамиятда ҳар бир аёл давлат ҳимоясидадир!” шиори остида ўтказилган тадбирда Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси Қўйлиқ бозори атрофидаги норасмий ёлланма иш шоҳобчаларида ишлаётган хотин-қизлар билан суҳбат ўтказиб, аввало уларни иш билан таъминлаш ва меҳнат дафтарчаси расмийлаштириш, юритилишини, оиласи ва фарзандларини ташлаб келган келинчакларни турмуш ўртоғи билан яраштириб, ўз оиласи бағрига қайтариш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва бошқа ижтимоий муаммоларини бартараф этиш бўйича тизимли равишда иш олиб борилиши белгилаб олинди. Сайёр қабул Тошкент шаҳрининг Сергели,  Олмазор туманларида  ва Тошкент вилоятида ҳам режа асосида тизимли  равишда ўтказилиши келишиб олинди. 
Ҳар бир аёлнинг ортида – унинг оиласи, фарзандлари туради. Шундай экан, ҳар бир аёл бахтли бўлишга ҳақли. Биз мустақил, демократик давлатда яшаётган эканмиз, ҳар биримиз биз учун яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда жамиятга, давлатга фойдамиз тегиши учун хизмат қилишимиз зарур. Аёлларнинг ўз оиласини, шириндан-шакар фарзандларини ташлаб, узоқларда пул топиш мақсадида тайинли уй-жойсиз, бекатларда ётиб туриши, тайинли ишсиз, меҳнат дафтарчасисиз меҳнат қилишлари бу албатта ҳар биримизнинг оғриқли нуқтамиз. Сабаби, она ўз фарзандларига берадиган меҳрни яна ким бера олади? Биз ривожланган Ўзбекистонни мана шундай қаровсиз юрган болалар билан қурмоқчимизми? Ахир бизнинг ўзбек аёлига шундай юриш ярашадими?

М.А.Нурматова – Ўзбекистон Хотин-қизлар раиси ўринбосари

Похожие статьи