Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистон ихтирочи аёллари халқаро кўргазмада юксак ўринларни забт этишди

Корея Ихтирочи аёллари Ассоциацияси (KWIA), Корея Интеллектуал Мулк Оффиcи (KIPO) ва Халқаро Интеллектуал Мулк ташкилоти (WIPO) томонидан жорий йилнинг 28 июнь - 3 июль кунлари Жанубий Кореяда 11-Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси  KIWIE 2018  бўлиб ўтди.
Халқаро кўргазма ихтирочи аёлларнинг фан ва технология соҳасида эришаётган ютуқлари, тажрибалари ва яратган янги технологияларини ўрганиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ўтказилиб келинмоқда. KIWIE 2018 кўргазмасида 30 дан зиёд давлатлардан 518 нафар ихтирочи хотин-қизлар техника, технология, тиббиёт, озиқ-овкат, енгил саноат, кимё ва саноатнинг турли йўналишлари бўйича ўз ихтиролари ҳамда инновацион ишланмалари билан қатнашишди.
Аҳамиятлиси шундаки, мамлакатимизнинг олима аёллари ҳам Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан илк маротоба ушбу халқаро кўргазмада иштирок этиш учун юборилди.
Кўргазмада иштирок этган ихтирочи аёллар эришган натижаларини намойиш қилишди. Ўзбекистон олима аёлларининг ихтиролари халқаро экспертлар томонидан ўрганилиб, юқори баҳоланди.
Кореяда ўтказилган Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси
KIWIE 2018да Ўзбекистон олима аёлларидан техника фанлари доктори, профессор Карима Норқулованинг “Болғачали тегирмон” номли фойдали моделига патенти озиқ-овқат саноати йўналиши бўйича “Grand Prize”ни қўлга киритди. Шунингдек, профессор Карима Норқулованинг “Қуритиш қурилмаси” ихтиросига патенти олтин ҳамда “Тугунакларни қуритиш усули” ихтиросига патенти кумуш медални қўлга киритди.
Доктор PhD Малохат Илхамованинг “Болалар поябзали учун профилактик ич патак” номли фойдали моделига патенти ҳамда “Электр ўтказувчан пойабзал” ихтиросига патенти кумуш медалларни ҳамда “Қиз болалар учун туфли” саноат намунасига олинган патенти бронза медални, профессор Парахат Матякубованинг “Сочилувчан моддаларнинг иссиқлик нам ўлчагичи” ихтиросига патенти кумуш медални  қўлга киритди.
KIWIE 2018 кўргазмаси доирасида ихтирочи аёлларнинг форуми ва давра сухбатлари бўлиб ўтди. Давра сухбатлари Корея, Таиланд, Въетнам, Тайван  ихтирочи аёллари Ассоциацияларининг рахбарлари, Грузия ва Македония ихтирочилар клублари ҳамда Германиянинг ёш ихтирочилар клубининг рахбари билан ўтказилди. Улар билан хамкорлик алоқаларини ўрнатиш келишиб олинди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари Интеллектуал мулк соҳасидаги лидер аёлларнинг Академиясида ҳам иштирок этишиб, ихтироларни амалиётга жорий қилиш ва тижоратини йўлга қўйиш бўйича ўз малакаларини ошириб сертификатлар олишди.
 Шунингдек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Инновация ва ахборот-коммуникация  технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи, техника фанлари доктори, профессор К.Т.Норқулова мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган имкониятлар, ихтирочи хотин-қизлар билан амалга оширилаётган ишлар ҳақида халқаро кўргазма ва форум иштирокчилари олдида маъруза қилди. Тадбир иштирокчиларда маъруза катта қизиқиш уйғотди.
Республикамизда ихтирочи аёллар сафини кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш  ва уларнинг олиб бораётган тадқиқотларининг натижаларини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мақсадли ишларни амалга оширишда давом этади.




Похожие статьи