Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ ! ! !

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси  ва  Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази ўз  ихтиролари ва инновацион лойиҳаларини  иқтисодиёт тармоқларига жорий этиш  мақсадида бўлган юртимизнинг хотин-қизларини «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» IIРеспублика танловида  қатнашишга  таклиф қилади.
  • Танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизларнининг ҳужжатлари 10 та номинация бўйича республикамизнинг барча туман ва шаҳарларидаги худудий хотин-қизлар  қўмиталари томонидан  2018 йилнинг  15 ноябргачагача  қабул қилинади.
  • Танловда қатнашадиган хотин-қизларнинг ёши бўйича чеклов йўқ.           
  • Танловда ёш бўйича чеклов йўқ.
  • ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ:
1. Энг яхши ихтиро;
2. Энг яхши фойдали модел;
3. Энг яхши саноат намунаси;
4. Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси;
5. Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича);
6. Энг яхши бизнес лойиҳа;
7. Омадли старт (ўз инновацион лойиҳаси асосида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган хотин-қизлар учун);
8. Ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси;
9. Ижтимоий соҳа бўйича энг яхши инновацион лойиҳа;
10. Иқтидорли қизнинг энг истиқболли инновацион ғояси.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган инновацион лойиҳанинг муаллифи қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўзи яшаб турган ёки фаолият юритаётган туманнинг (шаҳар) Хотин-қизлар қўмитасига тақдим этиши лозим:

  • Танловга қатнашиш ҳақидаги ариза (1.1-1.2 иловалар);
  • Танлов иштирокчисининг  ўзбек ёки рус тилларидаги объективкаси (2.1-2.2 иловалар);
  • Муаллиф фаолият юритаётган муассаса раҳбарининг тавсияномаси;
  • Танловга тавсия этиладиган лойиҳа;
  • Лойиҳа мавзуси бўйича чоп этилган илмий ишлар рўйхати;
  • Танловга топширилаётган инновацион лойиҳа бўйича чоп этилган асосий мақолаларнинг ва Ўзбекистон Республикаси (халқаро) патентининг (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуқлари, дастурий маҳсулотлар) нусхалари илова қилинади;
  • Инновацион лойиҳага тааллуқли бўлган сертификатлар, товар белгилари, дипломлар ва бошқа ҳужжатлар нусхалари;
  • Лойиҳа йўналиши бўйича олим ёки етакчи мутахассислар томонидан берилган тақриз;
  • Танлов иштирокчисининг паспорт нусхаси;
  • Танлов иштирокчисининг маълумоти (ўрта, ўрта-махсус ёки олий таълимни тамомлагани) тўғрисидаги ҳужжатлар;
Танловда кўргазма материаллари (буклет, видеоролик, макет, техник ишланмалари, ишлаб чиқарилган маҳсулотларининг намуналари ва бошқалар) билан иштирок этган иштирокчиларнинг лойиҳалари қўшимча балларга эга бўлади;
Шунингдек, танловга қўйилган инновацион лойиҳага тегишли, турли ташкилотларда амалиётга татбиқ этилганлиги ёки татбиқ этиш режалаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, синов экспериментлари ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, бажарилган ишлар ва қўлга киритилган ютуқлар бўйича маълумотлар ҳамда бошқа ҳужжатлар бўлса нусхалари топширилиши керак.
Танловда иштирок этмоқчи бўлаётган хотин-қизларнинг, инновацион лойиҳаси бўйича чоп этилган илмий ишлари ва олган патентларида ҳаммуаллифлар бўлса, интеллектуал мулк эгасидан (эгаларидан) розилик хати олишлари керак.
Ариза билан бирга топшириладиган барча ҳужжатлар қоғоз шаклда, папкага тўпланган ҳолда тақдим этилади.
Белгиланган муддатдан кечикиб топширилган ва қўйилган талабларга мос келмайдиган ҳамда бошқа ишлардан кўчирилган (плагиат) материаллар кўриб чиқилмайди.
Танловда иштирок этиш ниятида бўлган хотин-қизларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари томонидан 2018 йилнинг 15 ноябригача душанба-шанба кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилиб олинади.
Танлов бўйича саволларингиз бўлса  марҳамат қилиб республика ва худудий Хотин-қизлар қўмиталарининг телефонларига мурожаат этинг:
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси: (71) 244-04-58
Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси: (61) 222-72-05
Андижон вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (74) 223-25-60
Бухоро вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (65) 224-10-34
Жиззах вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (72) 226-43-91
Қашқадарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (75) 221-17-04
Навоий вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (36) 229-62-56
Наманган вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (69) 227-31-53
Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (66) 235-62-96
Сирдарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (67) 225-37-64
Сурхондарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси (76) 223-34-18
Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси (71) 232-80-72
Фарғона вилояти Хотин-қизлар қўмитаси (73)  244-05-10
Хоразм вилояти Хотин-қизлар қўмитаси (62) 223-00-84
Тошкент шаҳри Хотин-қизлар қўмитаси (71) 239-05-79

Похожие статьи