Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Жамиятнинг ривожланишида Хотин-қизлар тадбиркорлигининг ўрни” шиори остида I Республика тадбиркор аёллар бизнес-форуми ўтказилди

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, жумладан бизнес соҳаси вакиллари ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқот ва фойдали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш, ҳудудларда бизнес-муҳитини такомиллаштириш масалалари бўйича, шунингдек тадбиркорлик субъектларига, аввало вилоятлар, шаҳар ва туманларда сифатли давлат хизматлари тақдим этилишини таъминлаш давлат органлари ва тадбиркорлик тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини, айниқса тадбиркорлик субъектлари фаолиятини энди бошлаган даврларда уларни қўллаб-қувватлашнинг янги самарали тизимини яратишни тақозо этади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, жумладан бизнес соҳаси вакиллари ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқот ва фойдали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш, ҳудудларда бизнес-муҳитини такомиллаштириш масалалари бўйича, шунингдек тадбиркорлик субъектларига, аввало вилоятлар, шаҳар ва туманларда сифатли давлат хизматлари тақдим этилишини таъминлаш давлат органлари ва тадбиркорлик тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини, айниқса тадбиркорлик субъектлари фаолиятини энди бошлаган даврларда уларни қўллаб-қувватлашнинг янги самарали тизимини яратишни тақозо этади.
Бу борада Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳам қатор лойиҳалар яъни, “Маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли”, “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” каби республика танловлари ва бошқа кўплаб семинар, конференция ва форумлар ўтказилиб келинмоқда.
Бугунги кунда кичик бизнес субъектларининг 120 мингдан зиёдини, хусусан фермер хўжаликларининг 4 минг 551 нафардан зиёдини хотин-қизлар бошқармоқда. Сўнгги 10 йил давомида кичик ва хусусий корхоналарни бошқараётган аёллар сони     1,6 баробарга ўсди. Уларнинг 40 фоиздан ортиғи кичик бизнес субъектларининг раҳбарларидир.
Марказий банк маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 апрель холатига тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари томонидан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,5 фоиз кўп, яъни 679,423 млрд. сўм кредит маблағлари йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралидаги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор вазифалари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг
VI йўналишидаги ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларига қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши, “Тадбиркор аёл” ва Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциацияси билан ҳамкорликда илк бора жорий йилнинг 28-29 июнь кунлари пойтахтимиздаги “MIRAN INTERNATIONAL” меҳмонхонасида “Жамиятнинг ривожланишида Хотин-қизлар тадбиркорлигининг ўрни” шиори остидаги                I Республика тадбиркор аёллар форуми юқори савияда ташкил этилди.
Форумнинг асосий мақсади ҳам айнан аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш соҳасида иш олиб бораётган барча давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ижтимоий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш орқали республикамизда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилашдан иборат бўлди.
Форумда республикамизнинг 14 та ҳудудидан ташриф буюрган 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган 140 нафар тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.
Бизнес форумнинг биринчи куни доирасида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва юқори натижаларга эришган тадбиркор аёлларнинг давлат ҳокимияти органлари вакиллари билан учрашувлари ташкил этилди.
Бизнес форум иштирокчилари тегишли йўналишлар бўйича 6 та шўъбада тадбиркорликка оид долзарб мавзуларда иш олиб борди. Хусусан,
1-шўъба: “Тадбиркорликка оид қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш”, “Тадбиркорлик соҳасида ўқитиш механизмларини такомиллаштириш”;
2-шўъба: “Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда аёлларнинг ролини ошириш усул ва воситалари”, “Норасмий бандликни меҳнат қонунчилиги асосида хуқуқий тартибга солиш масалалари”;
3-шўъба: “Аёллар тадбиркорлигини молиялаштириш ва кичик бизнесни имтиёзли кредитлашни такомиллаштириш”;
4-шўъба: “Тадбиркорлик соҳасига оид солиқ сиёсати ва уларга бериладиган имтиёзлар, преференциялар”;
5-шўъба: “Тадбиркорлик соҳасида техника-технологиялар, хом-ашё олиб келиш ва экспорт-импорт операцияларини ривожлантириш”;
6-шўъба: “Тадбиркорлик йўналишида турли лойиҳа ва дастурларни амалга ошираётган давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ижтимоий ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш”.
Бизнес-форум доирасида кичик бизнесга оид турли шўъбаларда амалий машғулотлар, учрашувлар, маҳорат дарслари, саёҳатлар ва очиқ давра суҳбатлари ўтказилди.
Бунга кўра, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, аёллар тадбиркорлигига оид ҳуқуқий – меъёрий ҳужжатларни ва кичик бизнесни имтиёзли кредитлашни такомиллаштириш, солиқ сиёсати ва уларга бериладиган имтиёзлар, преференциялар, техника-технологиялар, хом-ашё олиб келиш ва экспорт-импорт операцияларини ривожлантириш, бўш турган бино ва иншоотларни ажратиш ҳамда мавжуд имтиёзлар масалалари, жойларда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, турли дастурларни амалга ошираётган давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ижтимоий ҳамкорлик механизмлари каби йўналишларда музокаралар олиб борилди.
Форумда сўзга чиққанлар: Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Нарбаева Танзила Камаловна ва бошқа бир қатор вазирлик идоралари раҳбарлари хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов сўзга чиқди.
Шунингдек, ялпи йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Клара Джумамуратова “Тадбиркорлик учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган қонунчилик соҳасига янги ташаббусларни киритиш имкониятлари ва уларни амалга ошириш механизмлари”, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ижтимоий ривожланиш бўйича катта мутахассиси Нина Колыбашкина “Қишлоқ ҳудудларида аёллар бандлигини таъминлашдаги имконият ва муаммолар: халқаро тажриба ва Ўзбекистонда қўллаш усуллари”, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари – Ходжаев Саидкамол Саидкаримович “Тадбиркор бўлиш истагидаги хотин-қизлар учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар”, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши бош мутахассиси Рахмонова Эътиборхон Абдурауфовна “Тадбиркорлик субъектларини касаба уюшмасига жалб этиш орқали, уларда фаолият юритаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш”, БМТнинг тараққиёт дастури  Ўзбекистон бизнес-форуми миллий маслаҳатчиси Таджибаева Дильдора “Аёллар тадбиркорлигини молиялаштириш бўйича халқаро тажриба”, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Маъруфова Гулнора Махмудовна “Тадбиркорлик йўналиши бўйича Хотин-қизлар қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида маъруза қилдилар.
Форумда фаол иштирок этган бир гуруҳ тадбиркор аёллар  Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Ташаббускор тадбиркор аёл”, “Энг кўп ишчи ўрин яратган тадбиркор аёл”, “Энг кўп экспорт қилган тадбиркор аёл”, “Мурувватли тадбиркор аёл”, “Энг масъулиятли ижтимоий шерик”, “Энг яхши оилавий бизнес аёл соҳибаси”, “Энг кўп ёшларни иш билан таъминлаган аёл тадбиркор”, “Етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлашни энг яхши йўлга қўйган фермер аёл”, “Ўзбек миллий ҳунармандчилиги сулоласининг энг яхши аёл давомчиси”, “Энг фаол касаначи аёл” номинациялар бўйича диплом ва хорижда малака ошириш учун сертификатлари билан тақдирландилар.
Шунингдек, форум доирасида ташриф буюрган меҳмонлар учун олимлар томонидан тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришга оид яратилган ихтиролар, илмий янгиликлар, инновацион ишланмалар ҳамда аёл тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар фаолиятлари тўғрисида фото кўргазмалари юқори савияда ташкил этилди.

Похожие статьи