Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Республикамиз ҳудудларида “Нафосат-2017” кўрик танловининг вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда

          Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан илк маротаба хотин-қизларнинг кийиниш маданиятини ривожлантириш мақсадида “Нафосат-2017” республика кўрик-танловининг вилоят босқичижорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 10-30 да Навоий шаҳридаги 8-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Нафосат-2017” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Унда туман-шаҳарлардан жами 15 нафарга яқин дизайнер тикувчи хотин-қизлар иштирок этиб, ўзларини яратган замонавий ва миллий уйғунликдаги либослари билан иштирок этишди. Вилоят Маданият бошқармаси, Навоий маданият ва санъат коллежи, маҳаллалар кенгаши билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хотин-қизларнинг либослари баҳоланди. Унга кўра, 1-ўринни Қўзибоева Райхон (Навоий шаҳар Маданият ва санъат коллежи дизайнер ўқитувчиси), 2-ўринни Куллиева Муниса (Кармана тумани), 3-ўринни Ботирова Зарина (Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи дизайнер ўқитувчиси) эгаллади. Қолган иштирокчиларга ҳам қўшимча номинациялар бўйича дипломлар топширилди. Иштирокчилар “Ишбилармон аёл”, “Талаба қиз”, “Ижодкор аёл”, “Спорт кийими”, “Эркин мавзу” номинациялари бўйича либослари намойиш этди.
Хоразм вилоятида ҳам ушбу тадбир бўлиб ўтди. Танловда вилоятда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган 20 нафар тадбиркор қизлар иштирок этди.  Танлов иштирокчилари ҳар бир яратган кийимларини миллий матолар уйғунлигида тайёрлаб иштирокчиларга ҳавола қилишди. Айниқса ўзбек қизларимизга хос бўлган кийиниш маданиятини тарғиб қилиш ва уларга етказиш учун тайёрлаган кийимлари ҳаммага манзур бўлди.  Тадбир давомида иштирокчилар ўз композицияларини подюм орқали намойиш этишди.
      “Нафосат-2017” танловининг вилоят босқичида -
      1-ўрин  Урганч туманидан Бекова Лолахон
      2-ўрин  Янгибозор туманидан Нурметова Зумрад
      3-ўрин Шовот туманидан Юсупова Зилола эгаллади.
     Ғолибларга вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят бўлимининг диплом ва эсталик совғалари топширилди.  Танлов ғолиблари Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олишди.

Похожие статьи