Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танлови ўтказилмоқда

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва қўмита қошидаги  Ихтирочи аёллар уюшмаси томонидан юртимизнинг иқтидорли хотин-қизлари ўртасида улар олиб бораётган илмий изланишларнинг асосий йўналишларини, холатини ва даражаларини аниқлаш,  янги техника, технология ва рақобатбардош махсулотларни яратишда кўмаклашиш, инновацион лойихаларни амалга ошириш ва хаётга тадбиқ этишнинг янги механизмларини яратиш мақсадида   «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танлови  ўтказилмоқда.
Танловда мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларига ўз ихтиролари, инновацион ғоя ва лойиҳаларини, рационализаторлик таклиф ва  ишланмаларини  жорий этиш  мақсадида бўлган олима аёллар, докторант, ўқитувчи, иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочи, рационализатор, инженер, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис  ва  тадбиркор хотин-қизлар ўз иновацион лойиҳалари билан  иштирок этишмоқда.  

Танловдан сўнг ғолибликни қўлга киритган 100 та инновацион лойихани муаллифлари билан лойихаларни амалга жорий қилиш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилади.
Шунингдек рационализаторлик фаолиятини тарғиб қилиш ва ривожлантириш,  республикамизнинг турли корхоналарида самарали ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдаги ижодий масалаларни ҳал қилишда рационализатор аёлларнинг ижодий потенциалини кучайтириш, жамият эътиборини республика хотин-қизларининг интеллектуал потенциалини  ривожлантириш муаммоларига қаратиш ишлари амалга оширилади.

Иқтидорли хотин-қизларни  тегишли соха  корхоналарининг илмий, техник ва технологик муаммолари бўйича олинган  патентлари асосида инновацион лойихаларини тайёрлаб тармоқ вазирликлари, агентликлар, холдинг компаниялари, акциядорлик жамиятлари, саноат корхоналари хамда бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган танловларда қатнашишлари бўйича ташкилий ишлар амалга оширилади. Шунингдек иқтидорли хотин-қизларни ўз лойихалари билан халқаро танловларда қатнашишлари бўйича ҳам мақсадли ишлар амалга оширилади.

Иқтидорли хотин-қизларни  хорижий мамлакатлар  олий ўқув юртлари, илмий марказ ва саноат корхоналарига стажировкаларга боришларида ҳамда халқаро анжуманлар, семинарлар, ярмаркалар ва кўргазмаларда қатнашишлари бўйича мақсадли ишлар бажарилади. Шунингдек мамлакатимиз хотин-қизлари билан яна бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва қўмита қошидаги  “Ихтирочи аёллар” уюшмаси томонидан амалга ошириладиган ишлар Республикамиз хотин-қизлари томонидан амалга оширилаётган инновацион лойихаларини кенг жамоатчиликка олиб чиқишга хамда олима ва ихтирочи аёлларнинг янги авлодини тарбиялаб ўстиришга хизмат килади.

Замонавий тарраққиёт йўлида жадал бораётган мамлакатимиз учун Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда  янада ривожлантириш  ҳаракат стратегияси дастурининг қабул қилиниши катта аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва қўмита қошидаги  Ихтирочи аёллар уюшмаси ушбу дастур моҳиятидан келиб чиқиб, иқтидорли хотин–қизлар томонидан амалга оширилаётган республикамиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун зарур бўлган инновацион лойихаларни амалиётга тадбиқ этиш хамда иновацион фаолиятини янада юксалтиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Похожие статьи