Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

“Энг намунали оила” кўрик танловининг Республика финал босқичи

Танлов 10 баллик тизимда 3 та шарт бўйича баҳоланади. Унга кўра,    “Оилаларнинг таништирув чиқишлари” (иштирокчилар ўз оиласи таркиби, касб-кори, оила аъзоларининг севимли машғулоти, эр-хотиннинг оила қуриш жараёни, қайнона-келин муносабатлари, фарзандларни гўзал ахлоқ, илму-маърифат, жисмоний ва руҳий уйғунликда камолга етказиши, набиралар тарбиясидаги ҳаётий тажрибаси, оиладаги анъана ва қадриятлари тўғрисида ҳаётий мисоллар асосида қизиқарли тарзда баён қилади), “Биз китобхон оиламиз” (оила кутубхонаси, дунёқарашининг кенглигида, уларнинг мафкуравий таҳдидлар, хусусан “оммавий маданият” таҳдидларига қарши кураша оладиган мустақил фикрга эга бўлиши, шунингдек, фарзандларнинг турли ютуқларга эришувида китобнинг аҳамияти юзасидан тезкор савол-жавоблар), “Оила мустаҳкамлиги – юрт тинчлиги” мавзусида видеоролик тайёрлаш (оилавий ҳаётда учрайдиган лоқайдлик, оилада эр-хотин қайнона-келин, қўни-қўшнилар ўртасидаги келишмовчилик, аёлларга беписанд қараш, чет элга иш излаб кетиш, тўй-ҳашамлардаги ортиқча дабдабабозлик, ёшларни диний экстремизм, жиноят йўлига кириб кетиши каби муаммоли воқеий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан) шартлари бўйича ўзаро беллашадилар.


Танловда 1-, 2-, 3-ўрин соҳиблари ва фаол иштирок этган оилаларга “Китобсевар оила”, “Спортчи оила”, “Ишбилармон оила”, “Меҳрибон қайнона”, “Аҳил оила”, “Саҳоватли оила”, “Ибратли келин”, “Файзли оила” номинациялари бўйича Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташаккурномалар билан тақдирланиб, диплом ва эсдалик совғалари топширилади.

Похожие статьи