Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

“Энг намунали оила” кўрик-танловининнг Республика финал босқичи бўлиб ўтди

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг IV йўналиши “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мамлакат ҳаётида юз берадиган ҳар қандай ўзгариш, амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, оилаларда намоён бўлади. Ўзбек оилалари ўзининг мустаҳкамлиги, саранжом-саришталиги, болажонлиги, қариндош-қондошлик ришталарини ҳурмат қилиши, меҳр-оқибати ва шу каби азалий қадриятлари билан ажралиб туради. Оилавий муносабатларда миллий муомала маданиятини юксалтириш, намунали оилаларни тарғиб қилиш орқали қадриятларимизни сақлаш, республикамиздаги барча оилаларни шундай ибратли оилалар қаторига қўшиш мақсадида, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Миллий Академик драма театрида “Энг намунали оила” кўрик-танлови ўтказилди. Танловнинг ҳомий ташкилотлари “Ўзбекистон темир йўллар” акциядорлик жамияти ва “Artel” компаниялари. Танловда 500 га яқин иштирокчи иштирок этишди.


Танловда 1-ўринни Бухоро вилоятидан Садиевлар оиласи, 2-ўринни Тошкент шаҳридан Қодировлар оиласи, 3-ўринни Самарқанд вилоятидан Ражабовлар оиласи қўлга киритишди. Ғолиб оилаларга ҳамкор ва ҳомий ташкилотларимиз билан ҳамкорликда диплом, сертификат, телевизор, санаторийга йўлланмалар, китоблар тўплами, гул ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек,ҳакамлар ҳайъати томонидан танловда фаол иштирок этган “Китобсевар оила”, “Спортчи оила”, “Ишбилармон оила”, “Меҳрибон қайнона”, “Аҳил оила”, “Саховатли оила”, “Ибратли келин”, “Файзли оила” номинациялари бўйича совриндорлар ҳам аниқланди.
“Китобсевар оила” номинацияси бўйича - Қорақалпоғистон Республикасидан Султоновлар оиласи;
“Спортчи оила” номинацияси бўйича - Қашқадарё вилоятидан Хуррамовлар оиласи;
“Ишбилармон оила” номинацияси бўйича - Тошкент вилоятидан Эркиновлар оиласи;
“Меҳрибон қайнона” номинацияси бўйича - Фарғона вилоятидан Ходжаевлар ва Жиззах вилоятидан Мамараҳимовлар оиласи;
“Аҳил оила” номинацияси бўйича - Наманган вилоятидан Сиддиқовлар ва Сирдарё вилоятидан Эгамбердиевлар оиласи;
“Саховатли оила” номинацияси бўйича - Сурхондарё вилоятидан Назаровлар оиласи;
“Ибратли келин” номинацияси бўйича - Андижон вилоятидан Абдуллаевлар оиласи;
“Файзли оила” номинацияси бўйича - Навоий вилоятидан Тулаевлар ва Хоразм вилоятидан Беговлар оилалари лойиқ деб топилди.
Танлов совриндорларига ҳам ҳамкор ва ҳомий ташкилотларимиз билан ҳамкорликда диплом, сертификат, чанг ютгич, микротўлқинли печь,китоблар тўплами, гул ва эсдалик совғалари топширилди.

Похожие статьи