Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

“Йил аёли” миллий кўрик – танловининг Тошкент вилояти босқичи ўтказилди


Мазкур миллий кўрик-танлов вилоятда турли соҳаларда фаолият юритаётган, жамиятда ҳамда оилада намунали бўлган аёлларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш, илғор хаёт ва иш тажрибасини оммалаштириш; хотин-қизларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш орқали уларнинг профессионал даражасини ошириш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.
      Мазкур танловда вилоятнинг барча ҳудудларидан сараланган 19 нафар номзодларнинг ҳужжатлари вилоят Ташкилий қўмитаси томонидан белгиланган Низом асосида ўрганилди.
      Танловнинг 1,2,3 - ўрин ғолиблари аниқланди ва фаол иштирокчиларга “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”,“Йилнинг энг билимли аёли”, “Йилнинг энг мурувватли аёли” ,“Йилнинг энг тадбиркор  аёли”,“Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” , “Миллий қадриятларни улуғлаган йил аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, “Ибратли оиланинг намунали бекаси”,“Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”,“Саноатда  саодат  топган йил аёли” номинациялари берилди.
Танлов якунида ғолиб бўлган иштирокчилар Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитасининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Похожие статьи