Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Мамлакатимизда илк маротаба Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Нафосат-2017" Республика ёш дизайнерлар танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда илк маротаба Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан БМТТД ва Ўзбекистондаги Британия элчихонаси ҳамкорлигида турли ташкилотларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг ташқи кўринишини тартибга солиш, ташкилот нуфузини оширишда кийиниш маданиятига янги услуб ва тамойилларни жорий қилиш мақсадида мутахассислар ўртасида “Нафосат-2017” кўрик-танловини ташкил этилди. Давлат хизматчилари кийиниш маданияти бу, энг авалло, ижтимоий меъёр сифатида ҳар бир соҳа вакилини аниқлаб беради, шунингдек кийиниш маданияти янги услубларини тақдим этади.

Мазкур лойиҳа 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосан оила пойдеворини янада мустаҳкамлаш, таълим ва аёлларнинг иқтисодий тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, давлат ва компания бошқарувида аёлларнинг даражасини ошириш учун янги имкониятлар очади. Шунингдек, тадбир, Аёллар камситилишининг барча шаклларига бархам бериш бўйича Қўмитанинг тавсияларини бажариш юзасидан аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши, айниқса таълим соҳасида аёлларинг ўрнини оширишда янги чоралар қўллашга қаратилган.
Кўрик-танловнинг жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб барча вилоятларга эълон қилинди ҳамда ноябрь ойида ташкил этилган  вилоят босқичида 44 нафар иштирокчи республика босқичига йўлланма олди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри 3 нафар; Наманган, Самарқанд, Хоразм, Фарғона, вилоятлари 2 нафар Модельер-дизайнерлари билан ҳамда ушбу йўналиш бўйича ихтисослаштирилган коллеж ва институт талабалари иштирок этди. Танловда жами 280 нафардан ортиқ қиз иштирок этди.
"Нафосат-2017" кўрик-танлови ёш дизайнерларнинг ижодига янгича қарашга мўлжалланган. Танлов иштирокчилари давлат идоралари, тўқимачилик саноати соҳасидаги мутахассисларни замонавий тенденциялар ва ишчи аёллар кийимининг умумий маданияти билан танишишлари мумкин.

Давлат ходими унинг ҳаракати ва ташқи қиёфаси билан бутун давлат аппаратини тасвирлайди ва аҳоли орасида давлат идоралари ва бошқарувини идрок этишни шакллантиради. Шу муносабат билан, давлат хизматчиларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришда меҳнат шароитлари ва хизмат кўрсатиш шаклига қараб, фуқароларнинг давлат органига бўлган хурмат-эътибори, ишчанлик, чеклаш ва аниқлик билан ажралиб турадиган умумий эътироф этилган бизнес услубига мос келиши керак.

Ташкилотчилар янги танлов ёш дизайнерлар учун бошланғич таянч бўлишига ишончлари комил. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар: тикув машиналари ва ноутбуклар билан тақдирландилар, шунингдек, барча иштирокчиларга сертификат берлади.

Похожие статьи