Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Вилоятда янги истеъдодлар кашф этилди

Вилоят маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, ввилоятдаги олий таълим муссасасалари профессор-ўқитувчилари, санъат арбоблари, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Маросимда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор С.Абдукаримова сўзга чиқдилар ва Зулфия номидаги Давлат мукофоти аъло хулқи, кенг дунёқараши ва бой тафаккури, зукко ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига намуна бўлаётган истеъдодли қизларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётганини таъкидладилар.
Ўтган йилларда вилоятдан 19 нафар қиз мазкур нуфузли мукофотга сазовор бўлган. Совриндорларнинг ютуқларини тарғиб этиш мақсадида ташаббускор, истеъдодли қизлар иштирокида семинар, давра суҳбати ва форумлар ўтказилиб келинмоқда. Тадбирлар доирасида қизларнинг рассомлик, ҳайкалтарошлик ва кулолчилик асарлари кўргазмалари ташкил этилиб, шериъят ва наср йўналишидаги ижодкорларнинг китоблари нашр этилмоқда. Ана шундай тарғибот тадбирлари туфайли жорий йилда танловда иштирок этиш истагини билдирган қизлар сафи сезиларли даражада кенгайди.
Танловда адабиёт, фан, таълим, санъат ва маданият йўналишларида туман, шаҳар ва вилоятда икки минг нафардан ортиқ иштирокчи қизлар ўз билими ва маҳоратини синовдан ўтказдилар. Ҳакамлар ҳайъати белгиланган тартибда ҳар бир йўналиш бўйича ижодий ишлар, чиқишлар ва танловга тақдим этилган материалларни баҳолаб бордилар.
– Маданият йўналишида Ватан, дўстлик, тинчлик, эзгулик каби мавзулардаги шеърларим, сценарий ва мақолаларим билан иштирок этдим, – дейди УрДУ қошидаги 2-сон академик лицей ўқувчиси Г.Исмоилова. – марказий ва маҳаллий матбуотда шеър ва мақолаларим чоп этилмоқда. Вилоят, мамлакат миқёсидаги адабий танлов, семинар, форум ва Ёшлар иттифоқининг барча тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқдаман. Юртимиздаги ҳар бир қиз ғолиб бўлишни орзу қиладиган мазкур танловдан олган таассуротларим жуда катта.
Айни кунда вилоятимизнинг барча ҳудудларида иқтидорли қизларни излаб топишда, янги истеъдодларни кашф этишда ва уларни рағбатлантиришда Зулфия номидаги Давлат мукофоти муҳим омил бўлмоқда. Ушбу мукофот таъсис этилгандан буён унга сазовор бўлган қизлар ўз соҳаларида улкан муваффақиятларга эришиб, мамлакатимиз илм-фани, маданияти, адабиёт, санъат, журналистика ва спорт соҳалари ривожи йўлида самарали меҳнат қилмоқда.
– Танловда иштирок этган қизларнинг аксарияти турли фан олимпиадалари, кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган, – дейди вилоят хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири М.Машарипова. –Танловнинг нуфузи ҳам, иштирокчилар сони ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда.Ўтган йили танловнинг биринчи босқичида 1 минг 510 нафар иқтидорли қиз иштирок этган бўлса, бу йил 2 минг нафардан ортиқ қиз ғолиблик учун баҳслашди. Бугунги тадбир уларнинг олиб бораётган илмий изланишлари, таълимдаги муваффақияти, мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақа ва танловларда эришган ютуқларининг ўзига хос тақдимоти ҳам бўлди.
Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 62 нафар истеъдодли қизлар адабиёт, фан, таълим, санъат ва маданият йўналишларида ўз маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.
Тақдирлаш маросимида кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши натижага эришган қиз танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Похожие статьи