Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

“Йил аёли” миллий танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган “Йил аёли” миллий танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими жорий йилнинг 26 декабрь куни бўлиб ўтди.
Юртимизда аҳолининг қарийб 51 фоиздан зиёдини хотин-қизлар ташкил этади. Ҳозирги кунда иқтисодиётнинг турли тармоқларида, бошқарув ва ишлаб чиқариш соҳаларида 62 фоиздан зиёд аёллар фаолият кўрсатмоқда. Хотин-қизлар халқ хўжалигида банд бўлганларнинг 46 %ни, жумладан, саноатда 52%, савдода 37%, соғлиқни сақлашда 73%, қишлоқ хўжалигида 48%, таълим тизимида 60%, бошқарув соҳасида 32% ни ташкил қилади.
Юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва нуфузини ошириш, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар томонлама ибратли аёлларни аниқлаш, уларнинг илғор ҳаёт ва иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Йил аёли” миллий танловини  ўтказиш режалаштирилган эди.
Танлов Низомига асосан Республика ташкилий қўмитаси “Йил аёли” танлови Республика ғолибларини аниқлаш учун турли вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлган Экспертлар гуруҳи тузилиб, улар ҳудудий комиссиялар томонидан тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқдилар ва 1 нафар “Гран-при”, 1-,2-,3-ўрин ва 10 та номинация яъни, “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг билимли аёли”, “Йилнинг энг мурувватли аёли”, “Йилнинг энг тадбиркор  аёли”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Миллий қадриятларни улуғлаган йил аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”,  “Ибратли оиланинг намунали бекаси”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”, “Саноатда  саодат  топган  йил  аёли”номинациялари бўйича ғолибларни аниқладилар.
Тадбирда мамлакатимизнинг академик ва қаҳрамон аёллари, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, соғлиқни сақлаш соҳаларида хизмат қилаётган хотин-қизлар, тадбиркорлар, илғор фермерлар, маҳалла маслаҳатчилари ва нуроний онахонларимиз иштирок этадилар.
Ғолиблар тантанали равишда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг дипломи ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Похожие статьи