Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида “Гўзаллик жилоси” тикувчилик корхонасини очилиш маросими тўғрисида

Жорий йилнинг 9 январ куни  Оққўрғон туманидаги Жамоатчилик марказида “Гўзаллик жилоси” тикувчилик корхонасининг очилиш маросими ўтказилди.
“Гўзаллик жилоси” тикувчилик корхонасининг очилиш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева, Ёшлар иттифоқи Республика кенгаши раиси ўринбосари Д.Каттаханова, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Парпибоева,  вилоят прокурори в.б. А.Караев, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви раиси Х.Ҳамидов, Оққўрғон тумани ҳокими Ф.Омонов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Оққўрғон туманида 909 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар истиқомат қилади, улардан 572 нафари аёлларни ташкил этади. Улардан турмуш шароити оғир, ногиронлиги бўлган 54 нафар хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилди, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш шароитини яхшилаш, уларни жамиятни тўлақонли аъзосига айлантириш мақсадида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва “Тошкентпахтасаноат” ҳудудий бўлими, туман хокимлиги томонидан 30 ўринли“Гўзаллик жилоси” тикувчилик корхонаси ташкил этилган.

Ушбу корхонага ногиронлиги бўлган, оғир турмуш шароитида яшаётган 30 нафар хотин-қизлар “Тошкентпахтасаноат” ҳудудий филиалига касаначилик асосида ишга қабул қилинди.
Тадбир давомида Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева тикувчилик корхонасига ишга кирган хотин-қизлар билан суҳбатлашар экан, уларнинг турмуш шароити, оила аъзоларининг бандлиги, муаммолари ҳақида яқиндан танишди. Уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан тегишли вазифаларни белгилади.
Шунингдек мазкур ишлар республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилиши режалаштирилган.

Похожие статьи