Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига бағишланган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Р-5135 сонли Фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан Хотин-қизлар қўмитасининг  чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва ҳудудларга ижро учун йўналтирилди.

Жорий йилнинг 3-8 янвварь кунлари  Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Наманган, Фарғона, Самарқанд вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Мудофаа вазирлиги билан биргаликда “Аскар оналарини шарафлаймиз!мавзусида фарзандлари ҳарбий хизматни ўтаётган ота-оналар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Барча тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.
Бухоро, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Тошкент вилоятларида 9- 11январь кунлари “Аскар оналарини шарафлаймиз!мавзусида тадбирлар бўлиб ўтади.
Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Наманган ва Тошкент шаҳрида 3- 8 январь кунлари  “Менинг дўстим - Ватан ҳимоячиси” номли видеоконференциялар ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Фарғона, Сирдарё, Самарқанд, Навоий, Хоразм, Тшкент  вилоятларида 9- 11 январь кунлари “Менинг дўстим - Ватан ҳимоячиси” номли видеоконференция ўтказилиши режалаштирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятининг марказий кутубхонасида ҳарбий хизматчилар оилалари учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. улар:
-мавзули китоблар кўргазмаси;
-“Ватанни ҳимоя қилиш – маъсулиятли касб” мавзусида ҳарбий хизматчилар болалари ўртасида расм чизиш танлови;
-ҳарбий хизматчиларнинг турли ёшдаги авлод вакиллари билан “Жасорат дарслари” мавзусида учрашувлар ташкил этилди. Мусобақа ғолиблари ва учрашув иштирокчилари тадбир ташкилотчиларининг эсдалиу совғалари ва китоблари билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар маҳаллалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, олийгоҳлар ва ҳарбий қисмларда “Ватан равнақи ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда Қуролли кучларнинг ўрни” мавзусида таниқли шоирлар, ёзувчилар, маданият ходимлари, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари, “Қизларжон клуби” иштирокчилари ва иқтидорли қизлар иштирокида  учрашувлар ўтказилмоқда.
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ёш ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ўртасида ҳарбий-спорт мусобақасини ўтказиш, “Темурбеклар мактаби”га ўқувчилар учун экскурсиялар ташкил этиш режалаштирилди.
“Соғлом авлод учун” жамғармаси мутахассислари иштирокида замонавий диагностика ва даволаш-тиббиёт ускунларидан фойдаланган ҳолда ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбийларнинг оила аъзоларининг тиббий саводхонлигини ошириш ва чуқур тиббий текширишдан ўтказиш жорий йилнинг 8 январидан бошланди. Бунда 300 нафар Тошкент гарнизон ҳарбийларининг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиши режалаштирилди.
Республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Нуроний” фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Касаба уюшмалари Федерацияси, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, МХХ, МВ ҳузуридаги Жамоат Кенгаши ,меҳнат жамоалари ва таълим муассасалари раҳбарлари  билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежларида, олийгоҳларда, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида Тинчлик учун курашмоқ  керак мавзусида Куролли Кучларнинг нафақадаги ҳарбийлари ва ҳарбий хизматчилари, жамоатчиликни жалб қилган ҳолда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳарбий қисмларда  хизмат қилаётган харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижодий салоҳияти ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш мақсадида  “Намунали ҳарбийлар оиласи!” кўрик-танловини ўтказиш март-май ойиларига белгинланди.

Похожие статьи