Заголовок страницы

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ТЎҒРИСИДА
(Кўчирма)
4-модда. Сиёсий партияларга аъзолик
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бир пайтнинг ўзида фақат битта сиёсий партияга аъзо бўлиши мумкин.
Партияга мансублигига кўра фуқаронинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш, худди шунингдек унга имтиёзлар ёки устунликлар бериш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти республика барча фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилинишининг кафили сифатида президентлик ваколатларини бажариш муддати давомида сиёсий партияга аъзоликни ёки унда иштирок этишни тўхтатиб туриши ёхуд бутунлай тўхтатиши шарт.
Қуйидагилар сиёсий партияларга аъзо бўла олмайдилар:
  • судьялар;
  • прокурорлар ва прокуратура терговчилари;
  • ички ишлар органлари, миллий хавфсизлик хизмати ходимлари;
  • ҳарбий хизматчилар;
  • хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Сиёсий партияларга аъзолик якка тартибда қайд этилади.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига аъзолик [40,5 Kb] (cкачиваний: 3)
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига аъзолик [34 Kb] (cкачиваний: 4)
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясига аъзолик [31 Kb] (cкачиваний: 1)
Ўзбекистон Халқ демократик партиясига аъзолик [39 Kb] (cкачиваний: 1)