Заголовок страницы

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг жорий йил июль-октябрь ойлари давомида ёш қизлар билан ишлаш йўналишида амалга оширган ишлари тўғрисида
АХБОРОТ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан келишилган ҳолда “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан 2017 йилнинг II ярим йиллигига мўлжалланган чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилди ва ижрога йўналтирилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қизлар қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасидаги бошланғич ташкилоти фаолиятини жамоатчилик асосида ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Шунингдек, Қўмита томонидан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ёш оилалар ва қизлар билан ишлаш бўйича стратегияси” ишлаб чиқилди. Мазкур стратегия барча ҳудудларда ёшлар ўртасида кенг муҳокамага қўйилди ҳамда жорий йилнинг 9 октябрь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг XIV Бошқарув қарори билан тасдиқланди.
Республикамиздаги барча таълим муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда ёш қизларни нафақат саломатлик, балки уларни узлуксиз таълимга тўлиқ қамраб олиш, маънавиятини юксалтириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоатчилик асосида “Қизларжон” клублари ташкил этилди.
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган “ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 13 нафар (Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари ҳамда иқтидорли қизлар) вакилларнинг иштирок этиши таъминланди.
Жорий йилнинг 7-12 август кунларида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда “Халқаро ёшлар” куни муносабати билан бир қатор жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” шиори остида “Ёш оилалар ва қизлар” I Республика форуми ўтказилди.
Мазкур Форум доирасида Сингапур менежментни ривожлантириш институтида “Мен ҳам етакчи бўламан!”мавзусида сенатор, депутат ва турли соҳаларда фаолият юритиб келаётган раҳбар аёллар билан ижтимоий-сиёсий фаол ҳамда уюшмаган қизлар учрашуви бўлиб ўтди.
“Илм-фан келажак пойдевори” шиори остида “Оилам китоб ўқийди” акцияси ўтказилди. Ўзбекистон мусулмонлар идорасида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирокида “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. “Next” истироҳат савдо мажмуасида ижтимоий фаол, шу билан бирга уюшмаган қизлар иштирокида “Оилам китоб ўқийди” мавзусида маънавий-ахлоқий тарбияни шакллантиришга оид янги китоблар акцияси ўтказилди.
Ёшлар ижод саройида “Ким нимага қодир?” мавзуида касб-ҳунар маҳорат дарслари ўтказилди. Мазкур тадбирда 100 нафарга яқин касб-ҳунарга ва тадбиркорликка қизиқиши бор фаол қизлар ҳамда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри маҳаллаларининг уюшмаган қизлари иштирок этди.
Шунингдек, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ва Республика “Ҳунарманд” уюшмасининг турли йўналишларда фаолият юритаётган 14 нафар тадбиркор ва ҳунармандларни жалб этган ҳолда иштирокчи қизларга тадбиркорлик фаолияти тўғрисида тақдимотлар қилинди, маҳорат дарслари ўтилди.
Тошкент шаҳар Ихтисослаштирилган сув спорт турларини ривожлантириш Республика маркази сузиш ҳавзасида Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда “Соғлом турмуш тарзи” акцияси ўтказилди. Мазкур акцияда спортнинг эркин сузиш тури бўйича 150 нафар ёш оилалар ва ёш хотин-қизлар иштирок этди.
Форум доирасида ўтказилган тадбирлар республиканинг барча ҳудудларида бўлиб ўтди. Мазкур тадбирларда жами 3 мингга яқин ёш оилалар вакиллари, ёш хотин-қизлар, шунингдек уюшмаган қизлар жалб этилди.
Бундан ташқари, ёш хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган 174 та давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этилди ва мазкур учрашувларга 3 минг 852 нафар тингловчи жалб этилди.
Ушбу соҳадаги ишларни узвий давоми сифатида, Қўмита ташаббуси билан жорий йилнинг 11 октябрь куни “Халқаро қизлар куни”га бағишланган I Республика қизлар фестивали ўтказилди.
Мазкур тадбир республиканинг барча ҳудудларида бир хил вақтда, ягона дастур асосида бўлиб ўтди. Унда, республиканинг барча ҳудудларидаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари, олий таълим муассасалари талаба-қизлари, ташаббускор ёшлар ҳамда уюшмаган қизлар, жами 4 мингга яқин ёшлар қамраб олинди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан биргаликда “Қизларжон” (“Дугоналар”) журналини таъсис этиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди ва ҳозирда журналнинг сигнальный вариантини тайёрлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг телеканалларида эфирга узатиладиган “Қизларжон” телекўрсатуви ташкил этилди.
Ёрқиной ЭРНАЗАРОВА
Қўмита бош мутахассиси
Юклаб олиш [36 Kb] (cкачиваний: 15)