Заголовок страницы

  • Эрта туғруқ қандай салбий оқибатларга олиб келади?
    Вояга етмаган қизлар туғруғи эрта туғруқ ҳисобланади. 18 ёшдаги аёлнинг ҳомиладор бўлиши айрим сабабларга кўра ноодатий шарт-шароитларда ривожланади. Чунки бу даврда ёш организмда мослашув механизми етилмаган бўлади. Ўзи жисмоний ва жинсий жиҳатдан яхши етилмаган организмга катта руҳий, ҳиссий ва ижтимоий юкламалар тушади, бундан ташқари эрта ҳомиладорлик аёл организмига ноадекват жисмоний юкламани ҳам юклайди. Юқоридаги зарарли омиллар аёл организми қанча ёш бўлса шунча кучли таъсир қилади, кўпгина ҳолларда аёл учун хавф хатар туғдириши мумкин. Токсикоз, камқонлик, туғиш йўллари аномалияси, бошқа патологик ҳолатлар тез-тез учраб туради.
    Туғруқ бундай ҳолатларда шак-шубҳасиз жиддий салбий оқибатлар, туғруқ йўллари юмшоқ тўқималарининг йиртилиши, ҳомила атрофидаги сувнинг вақтидан олдин кетиши, ҳомиланинг етилмасдан (чала) туғилиши, ҳомиланинг турли нуқсонлар билан туғилиши каби асоратлар билан кечади.
    Ёш оналардан туғилган болаларнинг бўйи паст ва вазни кам бўлиб, ривожланиши ҳам секин кечади. Бундай болаларнинг ўтира олиши, юра бошлаши ва гапириши ҳам кеч қолади. Кўп ҳолларда бундай болаларда руҳий ривожланишнинг пасайиши ва хулқ-атвордаги салбий ўзгаришлар кузатилади.
    Эрта туғруқнинг ижтимоий муаммоси шундаки, ёш қизлар билим олиши, яхши касб танлаши ва касбий ютуқларга эришиш каби имкониятларини ўзлари чеклаб қуядилар. Ҳамма ёш йигитлар ҳам ёш ота бўлишга шошилмайдилар, шунинг учун бундай қизлар “ёлғиз она”лик тақдирини ўз зиммаларига оладилар. Ота оналар ҳам ҳар доим ёрдам беравермайдилар ва натижада болани боқиш учун на ишга жойлаша олади, на ўқий олади. Бундай сабаблар охир-оқибат болани меҳрибонлик уйига топширишга олиб келади. Ҳомиладор қиз турмушга чиққан тақдирда ҳам, бундай никоҳ эртами, кечми барибир бузилади, чунки қиз ҳам, йигит ҳам ҳомиладорликка ҳам, оилага ҳам, ҳаёт синовларига ҳам тайёр эмас!
  • Барча ҳомиладор аёллар тиббий генетик текширувлардан (скрининг) ўтиши шартми ва каерда? Унинг учун ҳақ тўлаш керакми?
    Биринчи уч ойлик даврида барча ҳомиладор аёллар туман тиббий пунктларида бирламчи скринингдан ўтказилади. Иккинчи уч ойлик даврида фақат хавфли гуруҳга кирувчи ҳомиладор аёлларгина скрининг текширувидан ўтадилар. Бундай текширувлар (аёлларнинг яшаш жойлари бўйича) Республика ва вилоят скрининг марказларида врач йўлланмасига асосан бепул амалга оширилади.
  • Ҳомиладор аёлларга поливитамин ичиш тартиби?
    ҚВПда ҳомиладорликнинг 8-ҳафтасидан ҳисобга олинган барча ҳомиладор аёлларга бепул берилади.
  • Пенсия ва нафақаларни ишончнома орқали бошқа фуқарога берилиши мумкинми?
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011йилl 8 декабрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 160-бандига мувофиқ пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган тишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин.
    Бунда ишончнома берган шахс пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига 1 йилда камида бир марта келиб, тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган, ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бериши шарт.